Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Футболчилардан омад юз ўгирганда

Баҳо:
+ | -

Статистика - шафқатсиз соҳа: оқни оқ дейди, қорани қора. Ҳаётда эса омад билан омадсизлик ёнма-ён юради - ғолиб бор жойда мағлубнинг бўлиши муқаррар. Хуллас, 2015 йилнинг омадлилари аниқланиб, ўз совринларини олиб бўлишди. Энди навбат - «қора» саҳифадан жой олганларга.

Футболчи: Эден Азар

Сўнгги йилларда бу футболчини шунчалик кўп мақташдики, «еттинчи осмон»дан қулаши муқаррар бўлиб қолди. Аввалги мавсумда Азар Бельгия терма жамоасида самарали ўйнаган бўлсада, «Челси» мухлисларига гол улашишдан тўхтаб қолди. Жорий мавсумда эса унинг ўйин савияси умуман тушиб кетди. 25 учрашувдан фақат биттасида, сентябрь ойидаги «Арсенал»­га қарши баҳсда у талаб даражасида тўп сурди. Эден фаолиятидаги инқироз даври Моуриньонинг омадсизлик палласига тўғри келиб, оқибатда ҳам клубнинг, ҳам мураббий ва футболчининг нуфузига путур етди. Доимий равишда «Беназир»ни ёқлайдиган мухлислар бельгиялик футболчини «жамоа каламуши»га чиқариб қўйишди. Хуллас, 2015 йилни Эден Азар қанчалик тез унута олса, шунча яхши бўлади.

Мураббий: Рафаэль Бенитес

Шу пайтгача қизғин баҳсларга сабаб бўлиб келган «Бенитес малакали мураббийми?» мавзуси 2015 йилда абадийликка юз тутди. Боз устига, уни «кубоклар мутахассиси» сифатида эьтироф этиш орқали ёнини оладиган тарафдорлари энди сукут сақлашга мажбурлар. Чунки испаниялик мутахассиснинг бу мақомга лойиқ эмаслиги ойдинлашиб қолди. Ёдингизда бўлса, май ойида Бенитеснинг «Наполи»си ички чемпионат ёки ЕЛдаги натижалари орқали ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга уриниб кўрганди. Аммо ҳар икки уриниш ҳам наф бермади. Аввалига Бенитес шогирдлари муросасиз ярим финал дуэлида «Днепр»дан енгилишди. Қизиғи шундаки, неаполликларнинг аргентиналик ҳужумчиси Гонсало Игуаин агарда жамоаси «Днепр» тўсиғидан ўта олмаса, ўз фаолиятини якунлашга онт ичганди. Бироқ мағлубиятдан сўнг қасамини унутди. Эҳтимол, у ўз ваъдасида турганида «Наполи»га яхшироқ бўлармиди - «А» серия­даги «Лацио»га қарши баҳсда айнан Игуаин­нинг хатоси жамоани ЕЧЛ йўлланмасидан жудо қилди.

«Реал»га ўтганидан кейин ҳам Бенитес ўзининг «кубоклар мутахассиси» фазилатини кўрсата олмади. «Қироллик клуби» турнир жадвалининг иккинчи ярмида бораётган жамоалардан 3 очко тортиб олишни уддалади. Лекин асосий рақобатчиларга қарши баҳсларда оқсаб қолди - етакчи жамоалар билан кечган 7 учрашувнинг 4тасида қимматли очколарни бой берди, «Барселона»дан ўз уйида 0:4 ҳисобида енгилди.

Клуб: «МЮ»

Луи ван Галнинг ўйин давомида нималарнидир ёзиб қўядиган блокноти тобора семириб бораётган бўлсада, «МЮ» ўзининг аввалги мавқеини тиклай олмаяпти. Жамоада барқарорлик йўқ. Ҳатто мураббийга яхши таниш бўлган тажрибали ўйинчилар ҳам ўзларини йўқотиб қўймоқдалар. Мухлислар эса ҳамон жамоадаги ислоҳотлардан умидворлар. Бироқ голландиялик мутахассиснинг барча урунишлари зое кетмоқда. Мағлубиятлар серияси «МЮ» учун одатий ҳолга айланиб қолди, жамоа ЕЧЛ турнирини гуруҳ босқичида якунлашга мажбур бўлди. Ваҳоланки, гуруҳдаги энг кучли рақиб нуфузли турнирда бор-йўғи бир марта иштирок этган «Вольфсбург» эди. Ҳа, «Олд-Траффорд» жиддий ўзгаришларга муҳтож. Лекин биргина бош мураббийни алмаштириш билан иш битмайди.

Терма жамоа: Голландия

Буни қарангки, Луи ван Галнинг собиқ жамоасида ҳам ишлар кўнгилдагидек эмас. «МЮ»дан фарқли ўлароқ, «лоларанглар» Европа чемпионатининг саралаш босқичида ўта жиддий рақиблар билан баҳслашишга мажбур бўлишди. Туркия терма жамоаси гуруҳлардаги учинчи ўрин соҳиблари ўртасида энг юқори натижа билан Франция йўлланмасига сазовор бўлгани фикримизни исботлайди. Маҳаллий ёшларнинг маҳорати эвазига ЕЧЛнинг «плей-офф» босқичига йўл олган ПСВ эса Голландияда иқтидорлар етарли эканидан далолатдир. Муаммо шундаки, ўша ёшларни терма жамоага муваффақиятли жалб этишнинг иложи бўлмаяпти. Бир хил савиядаги футболчилардан яхшироқ тайёргарликка эга бўлганларини саралаб олишни Бразилияда ван Гал уддалаганди. Аммо Хиддинк билан Блиндга эса ҳозирча бу вазифа оғирлик қилмоқда. Демак, Голландия терма жамоасига малакали мураббий керак.

Трансфер: Кевин Кампль

Ўтган йилнинг январида бу футболчи «Боруссия»нинг барча муаммоларини ҳал қилишга қодирдек туюлганди. «Редбулл»да словениялик ҳужумчи қанотларда ҳам, марказда ҳам самарали тўп сурган, ҳатто таянч ярим ҳимоячиси позициясида ҳам ишончли ҳаракат қиларди. Қисқаси, у 12 млн. евролик харажатни бемалол оқлайдигандек эди. Бироқ «Боруссия»да ижобий силжишлар сезилмади, кейин Кевиннинг тоби қочиб қолди. Баҳорда Клопп ўрнини Тухель эгаллагач, Кампль захира ўриндиғига «михланиб» қолди. Ярим йиллик бекорчиликдан сўнг футболчи «Зальцбург» орқали яхши таниш бўлган Рогер Шмидтнинг «Байер»ига йўл олди. Шу тариқа «Боруссия»нинг миллионлари қумга томган томчидек ғойиб бўлди.

Рекорд: Игорь АкиНфеев

Ўз вақтида қитьанинг энг моҳир дарвозабонларидан бири бўлган футболчининг антирекорди шунчаки бетараф мухлисларни ҳам ранжитиши аниқ - ЕЧЛ доирасидаги 37та учрашувда Игорь ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Албатта, салбий натижада ҳимоячиларнинг айби ҳам анчагина. Аммо руҳий босим асосан дарвозабонга таъсир кўрсатади. Оқибатда Акинфеев ўз хатоси туфайли гол ўтказиб юборган вазиятларда ҳам аламини жамоадошларидан олишга одатланиб қолди. Хўш, бу тушкун вазиятдан фориғ бўлиш мумкинми? Албатта, фақат унинг давоси битта. У ҳам бўлса, ЕЧЛдаги ўйинларда ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлаш.

Манба: Сhampionat.com,

C.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:31, 25.01.2016.
Ўқилди: 2642 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.