Жамоамиз БААдаги йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтди ва машғулотларни бошлаб юборди.
Шаржадаги икки ҳафта мобайнида "Пахтакор" 4 назорат баҳсида майдонга тушди. Мавсумга тайёргарлик энди Тошкент ва Қибрайда давом эттирилади. БААда ўтиши белгиланган иккинчи йиғин бекор қилинди.
31 январь куни "Бухоро", 4 февралда "Машъал", 7 февралда "Шўртан" ва 10 февралда "Сўғдиёна" билан назорат баҳслари ўтказиш кўзда тутилган.