Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Бруно Лаббадиа:«Қийинчиликлар ўлароқ, жипслашдик»

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ўтган мавсум бундеслигада зўрға «жон» сақлаб қолган «Гамбург» ўзини анча тиклаб олди. Яқинда клуб билан шартномасини узайтирган бош мураббий - Бруно Лаббадиа ижобий ўзгаришларни футболчилардаги жипслашув билан боғламоқда. «Гамбург» бундеслиганинг иккинчи даврасига тайёргарликнинг охирги босқичини Белек(Туркия)да олиб борди. Мураббийнинг қайд этишича, у ердаги қулай об-ҳаво шароити сифатли ишлашга имкон берган. Демак, ҳал қилувчи босқичда «Гамбург»дан янада яхшироқ натижа кутишга асос йўқ эмас.

- Айтингчи, тайёргарлик жараёни сиз ўйлагандек ўтдими?

- Нолишга асос йўқ. Асосан тактикага кўпроқ эътибор қаратдик. Ўзи мен буни тўлақонли тайёргарлик ҳам демайман. Чунончи, ихтиёримизда 14 кун бор эди, холос. Хуллас, қисқа таътил чоғи футболчиларнинг спорт формасидан чиқиб қолмасликларини истадик. Ўйлайманки, йигитлар мақсадимизни тушунишди ва яхши ишлашди. Тўғри, жароҳатлар сабаб, марказий зонамизда муайян муаммолар бор. Албатта, шу масалани ҳал этишга уриндик, айрим футболчиларни синаб кўрдик. Натижаси қандай бўлишини энди ўйинлар кўрсатади.

- Хўш, жамоангизда бу борада қандай муқобил вариантлар бор?

- Мураккаблик шундаки, ихтиёримизда 4 нафар номинал таянч футболчиcи бор, аммо улардан ҳеч бири ўйнолмайди. Шу туфайли одатда ҳужумга яқин ҳудудда тўп сурувчи Льюис Холтбини таянч зонасида ўйнатиб кўрдик. «Аякс»га қарши назорат ўйинида эса марказий ҳимоячи Клеберни синовдан ўтказдик.

- Бундеслиганинг кўплаб клублари мавсумнинг иккинчи қисмига айнан Белекда тайёргарлик олиб боришди. Машғулотлар ва ўйинлар рақиб жамоалар скаутларининг ўткир нигоҳлари остида ўтгани сизни хавотирга солмайдими?

- Бу ҳолат муҳим эмас. Ахир бугун ҳар қандай маълумотни осонгина олиш имконияти бор. Интернетни титкиласангиз, ҳаттоки, машғулотлар видеотасмаси ҳам чиқади. Гоҳида уларни ўз клубимиз репортёрлари қўйишади. Демоқчиманки, ҳеч нарсани сир сақлашнинг имкони қолмади. Умуман, бу масалада барчанинг ҳолати бир хил. Дейлик, бизнинг скаутлар ҳам рақибларни кузатишади.

- «Гамбург» кетма-кет 2 мавсум бундеслигада ўз ўрнини зўрға сақлаб қолди. Бу жамоага қандай таъсир қилди?

- Албатта, футболчилар аввалги мавсумларда нечоғли мураккаб ҳолатга тушишганини унутишмаган. Табиийки, «Гамбург»дек номдор клубнинг 2 мавсум давомида атиги лигада қолиш ҳуқуқи учун ўйнашга мажбур бўлгани футболчиларга таъсир этган. Лекин айнан қийинчиликлар бизни жипслаштирди. Дейлик, жорий мавсумдаги ўйинларимиз шу жипслашув самарасидир.

- Ҳа, ҳозирча ҳаммаси яхши - клуб турнир жадвалининг ўрталарида боряпти ва ўзини хотиржам сезиши мумкин.

- Йўқ, хавфдан ҳали тўла қутулмадик. Биринчи даврада 22 очко олдик. Ўйин сифатига қараб айтсам, аслида кўпроқ жамғаришимиз лозим эди. Турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган клублар энди умумий ҳолатни тўғрилаш учун ўн чандон ҳаракат қилишлари тайин. Шундай экан, хотиржамликка берилишимиз мумкин эмас. Хусусан, футболчилар индивидуал томондан ҳали ўсишлари шарт. Жамоа эса барқарорликни максимал даражага кўтариши лозим.

- Нима, шогирдларингизнинг индивидуал ҳаракатларидан қониқмаяпсизми?

- Йигитлар биринчи навбатда, ўз устиларида мустақил ишлашяпти ва мураббийлар штаби кўрсатмаларини бажаришга тайёрлар. Бу гапим ҳам жисмоний, ҳам техник ва тактик тайёргарликка дахлдор. Асосийси, клуб секин-аста охирги икки мавсум асоратларидан қутуляпти. Зеро, молиявий ҳолатимиз унча яхши эмас ва биз ихтиё­римиздаги футболчилар билан ишлашда давом этишга мажбурмиз. Ўйлайманки, буни яхши уддалаяпмиз. Умуман, «Гамбург» ҳали ўз салоҳиятини тўла-тўкис намойиш этмади. Демоқчиманки, футболчиларимиз аслида кўпроғига қодирлар.

- Машғулотлар жараёнида сира тиним билмайсиз - футболчиларга кўрсатма берганча уларни мудом фаолликка чорлайсиз. Бу мураббийлик фалсафангизнинг бир қисмими ёки табиий эҳтиросингиз аломати?

- Ҳар иккиси. Футбол кўплаб майда-чуйда жиҳатлардан иборатки, уларнинг барчасига эътиборли бўлиш талаб этилади. Биз учун энг муҳими - жисмоний ва тактик тайёргарлик нуқтаи назаридан янги босқичга чиқиш. Агар фитнесс-тренинг ҳақида сўз очсак, кўплаб йигитлар максимал иштиёқ билдиришади. Аммо жараённи изчил кузатиб бориб, ҳар бир футболчига аниқ вазифа - юкламалар берилсагина, машғулотлар етарли самара бериши мумкин. Умуман, менга фаол иш тарзи маъқул ва буни фалсафамнинг бир бўлаги, деб биламан.

- Қизиқ, «Гамбург»нинг жорий мавсумдаги имкония­тини қандай баҳолаяпсиз?

- Аниқ гапиришим мушкул. Ҳозирча бизнинг мавқемиз унча мустаҳкам эмас. Фақат бир нарсани такрорлашим жоиз, агарда биринчи даврадаги баҳсларни назарда тутсак, кўпроқ очко олишимиз керак эди. Мени айнан шуниси, яъни ўйин сифати хурсанд қиляпти. Тўғри, ҳар бир омадсизликнинг ўзига хос сабаблари бор. Энди ўша сабабларга қараб, хатоларни такрорламаслик муҳим. Мавсумнинг иккинчи ярмида 26-27 очко жамғарсак, ажойиб ва идеал иш бўларди.

- Шунда «Гамбург» турнир жадвалининг қайси поғонасига жойлашади?

- Умид қиламанки, яна лигада «жон» сақлаб қолиш ҳақида ўйлашимизга тўғри келмайди. Умуман, ҳозирги мавқемизни яхшилашимизга ишонаман. Агар реал салоҳиятимизни кўрсатиш уддасидан чиқсак, бундеслигада қолиш масаласини анча эрта ҳал этамиз. Шундан сўнг босим йўқолади ва ўйинимиз янада чирой очса, ажабмас. Энг асосийси, навбатдаги мавсумга яхшигина тамал тоши қўйишдир.

Манба: FootballHD.ru, Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:57, 27.01.2016.
Ўқилди: 3350 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.