Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Теннис. Жўрабек Каримов Australian Open финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

29 январь куни Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги мусобақасида Ўзбекистон вакили Жўрабек Каримов финалга йўлланма олди.

Турнирда еттинчи рақам остида таснифланган Жўрабек ярим финал баҳсида мезбонлар вакили Алекса Де Минаурага қарши кортга чиқди ва 3 сет давом этган баҳсда рақибиини 3:6, 6:4 ва 6:3 ҳисобларида таслим этди.

Бу баҳс 1 соату 59 дақиқа давом этди. 17 ёшли Жўрабек дунё рейтингида ўз ёш тоифасида 13-рақам остида таснифланган.

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги, австралиялик Оливер Андерсон ва кореялик Юн-Сон Чон ўртасидаги баҳс энди ўтказилади. Ўзбекистон вакили финалда шу баҳс ғолибига қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Каримов илк даврада АҚШ вакили Эзикел Кларкни 6:1, 6:3, иккинчи босқичда гонконглик Энтони Тангни 6:4, 6:4, учинчи даврада эса кореялик Чанг-Ён Охни 6:4, 6:2, чорак финалда япониялик Йосуки Ватанукини 6:3, 6:2 ҳисобларида доғда қолдирган эди.

Маълумот учун, Жўрабек Каримов ўтган йилги Австралия Очиқ чемпионатида ҳам ярим финалга қадар етиб келганди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 14:26, 29.01.2016.
Ўқилди: 3406 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.