Кириш Регистрация

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Иордания 5:0

Баҳо:
+ | -

6 февраль куни Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув Хосе Мария Мендез шогирдларининг тезкор голи билан бошланди. 5-дақиқада Жамолиддин Шарипов ҳисобни очди. 14-дақиқада Артур Юнусов рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Дастлабки бўлимда мухлислар бошқа гол кўришмади.

Иккинчи бўлим бошида Фарҳод Абдумавлонов ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди - 3:0. Орадан 4 дақиқа ўтгач Даврон Чориев навбатдаги марта иорданияликлар дарвозасини ишғол қилди. Учрашув тугашига 2 дақиқа қолганида рақиб мураббийи ўйновчи дарвозабонни туширди. Тўпни олиб қўйган Жамолиддин Шарипов Иорданияни жазолади - 5:0. Баҳс айнан мана шу ҳисоб билан ўз ниҳоясига етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг дастлабки турини 10 февраль куни Саудия Арабистонига қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви
"Ёшлик" спорт мажмуаси. 6.02.2016
Ўзбекистон - Иордания 5:0
Ҳакамлар: Никита Афинагенов, Шовкат Муҳиддинов, Отабек Қосимов.
Голлар: Жамолиддин Шарипов 5, - 1:0,  Артур Юнусов 14, - 2:0. Фарҳод Абдумавлонов 24, - 3:0. Даврон Чориев 28, - 4:0. Жамолиддин Шарипов 38, - 5:0.
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Феруз Фахриддинов, 5.Даврон Чориев, 7.Дилшод Рахматов, 8.Фарход Абдумавлонов, 9.Андрей Шлема, 10.Жамолиддин Шарипов, 11.Артур Юнусов, 12.Клим Тюгаев, 13.Жавлон Аноров, 14.Константин Свиридов, 16.Акмал Хазратқулов.
Иордания: 1.Холид Авад, 8.Аҳмад Абу Араб, 7.Муҳаммад Алзуод, 24.Муҳаммад Алваде, 3.Нуриддин Атеф Али, 10.Иброҳим Қандил, 16.Амжед Алқрум, 15.Суҳаиб Абед, 5.Валид Фаиқ, 2.Аҳмад Ал Ашран, 11.Самер Самиҳ, 13.Мутаз Шика, 9.Маҳди Қандил, 12.Анас ал-Масси.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 20:28, 06.02.2016.
Ўқилди: 5420 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6129]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3480]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3082]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2740]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2220]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2142]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2059]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1949]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1948]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1689]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик