Шундай футболчилар борки, улар клубга қараганда терма жамоалари таркибида ажойиб ўйин намойиш этиб, бир қанча голлар уришади. Бундайлар тоифасига Клозе ва Али Даиларни киритиш мумкин. Шундай ўйинчилар борки ҳам клубда, ҳам терма жамоа тўпурарлик қобилиятини намоён этишган. Пеле ва Пушкаш шу тоифага киришади. Биз терма жамоаси учун энг кўп гол урган футболчилар ўнлиги ҳақида маълумот бериб ўтишни лозим деб топдик.
10. Киатсак Сенамунг (Таиланд)
Натижаси: 131 ўйин – 70 гол
Сенамунг Таиланд миллий терма жамоаси таркибида 1992-2007 йиллар давомаида тўп суриб рақиблар дарвозаларини 70 марта ишғол қилишга муваффақ бўлган. Киатсак 2 мартадан “хет-трик” ва “покер”га эришган.
10. Жон Стерн (Тринидад ва Тобаго)
Натижаси: 115 ўйин – 70 гол
Стерн Тринидад ва Тобаго термаси учун 1995-2012 йилларда 70 голга муаллифлик қилган. Жон фаолияти давомида Англия клубларида муваффақиятли тўп сурган. У терма жамоаси билан бир марта жаҳон чемпионатида иштирок этди.
9. Мирослав Клозе (Германия)
Натижаси: 137 ўйин – 71 гол
Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг сермаҳсул футболчи ҳисобланадиган Клозе Германия термасида 2001-2014 йиллар давомида 71 марта рақиб посбонларини ранжитган. У термаси билан жаҳон чемпионатининг олтин, куму шва бронза, Европа чемпионатининг кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган.
8. Мажид Абдулла (Саудия Арабистони)
Натижаси: 116 ўйин – 71 гол
Саудия Арабистони тарихидаги энг яхши футболчи Мажид Абдулла 1977-1994 йиллар давомида ўз миллий жамоаси учин 71 гол урган. Мажид Саудияликлар либосида 2 марта “пента-трик” ва бир бора “покер” қайд этган. Абдулла икки бора Осиё кубоги ғолиби бўлган.
7. Башар Абдулла (Қувайт)
Натижаси: 133 ўйин – 75 гол
Осиёлик яна бир Абдулла, фақат буниси Қувайтдан. Башар Қувайт терма жамоасида 1996-2007 йилларда майдонга тушиб 75 та гол урган. У Осиё кубоги-2000 саралаш босқичида Бутанга 8 та, Непалга 5 та гол киритган. Шунингдек у Ўзбекистонга қарши ўйинларда 3 марта муваффақиятга эришган.
6. Шандор Кочиш (Венгрия)
Натижаси: 68 ўйин – 75 гол
Ўтган асрнинг 40-50 йилларида дунё футболида Венгриянинг “олтин даври” бўлган. Кочиш 1948-1956 йилларда Венгрия термаси либосида 75 марта рақиблар дарвозаларини ишғол қилган. У 1954 йилги мундиалда 11 гол билан чемпионат тўпурари бўлган ва жамоаси билан бирга финалга қадар етиб борган. Шунингдек Шандор 1950 йилги Олимпиада ўйинларида ғолиблик нашидасини сурган.
5. Кунишиге Камомота (Япония)
Натижаси: 75 ўйин – 76 гол
Япония терма жамоаси тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар бу Камомота ҳисобланади. Кунишиге кунчиқар юрт терма жамоаси учун 76 та гол урган. Эътиборли жиҳати сўнгги йилларда бир қатор япониялик футболчилар юлдузлик даражасига чиққан бўлсалар ҳам, улар афсонавий футболчининг рекордини янгилай олишмаяпти.
4. Пеле (Бразилия)
Натижаси: 92 ўйин – 77 гол
Футбол қироли терма жамоаси учун 1957-1971 йилларда 77 гол урган ҳолда умумий рейтингнинг 4-поғонасидан жой олди. Пеле Бразилияликлар либосида 7 марта “хет-трик”ка эришган. Қўлга киритган ютуқлари эса хавас қилса арзигулик. У Бразилия билан 3 марта жаҳон чемпиони бўлган!
3. Хуссейн Саид (Ироқ)
Натижаси: 137 ўйин – 78 гол
Хуссейн Саид 1977-1990 йилларда Ироқ термаси либосида 78 та голга муаллиф бўлган. У терма жамоаси билан 1982 йилги Осиё ўйинларида ғолиблик нашидасини сурди. Саид ўшан турнирда финал учрашувида ягона голни урганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз.
2. Ференц Пушкаш (Венгрия/ИСпания)
Натижаси: 89 ўйин – 84 гол
Пушкаш 1945-1956 йилларда Венгрия термаси учун 85 учрашувда 84 гол киритган. У Венгрияликлар билан жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борган ва Олимпиада ўйинларида зафар қучган. Ференц 4 марта “хет-трик” ва бир бора “покер”га эришган. Сиёсий можаролар сабабли ўз ватанини тарк этган Пушкаш 1962 йили Испания термаси либосида 4 ўйин ўтказган, лекин бирорта гол ура олмаган.
1. Али Даи (Эрон)
Натижаси: 149 ўйин – 109 гол
Миллий терма жамоалар таркибида энг кўп гол урган футболчи Эронлик Даидир. Али 1993-2006 йилларда форслар либосида 109 марта ўз номини таблога ёздириб қўйган. У Эрон таркибида 4 марта “покер” ва бир бора “пента-трик” қайд этган. Али Даининг ушбу рекордини ҳаттоки Роналду ва Месси ҳам такрорлай олишмаса керак.
Фурқат Юсупов