Россиянинг "Крилья Советов" клуби яримҳимоячиси Алан Чочиев Россия терма жамоаси ҳужумчиси Александр Кокорин билан ёшликдан дўст экани ҳақида ҳикоя қилди.
"Уни 7-синфдан буён биламан. Битиргунча бир партада ўтирганмиз. Унинг йилдан йилга ўсаётганига гувоҳ бўлганман. Саня ҳар доим танти бола бўлган. Футболда эса космик эди. 0:3га ютқазаётсак, у майдонга тушиб 4та гол урар эди. Майдонда истаган ишини қилар эди.
Москва чемпионатларининг бирида бир мавсумда 7 ё 8 мусобақани ютиб олганмиз. Ёзги биринчиликда 14 ёки 16 ўйинда 31 та гол урган эди. Бунақаси бўлмаган. "Спартак"ни уйда ҳам, меҳмонда ҳам тор-мор қилгандик, Кокорин уларга 4-5талаб гол урган. Саша ёшлигида худди ҳозирги Криштиану Роналдудай эди", - дея эслайди Чочиев.













