Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Футболчиликда бирор ишни "қойиллатмаган" мураббийлар

Баҳо:
+ | -

Бугун сизга сайтимиз орқали футболчиликда "кетмони учмай", мураббийликдан "бахтини топган" мураббийлар ҳақидаги ўнликни ҳавола этамиз. 

10. УДО ЛАТТЕК

Мазкур немис мураббийининг маҳоратига тан бермай илож йўқ. Удо Латтек фаолиятининг профессионал футболчилик қисмида бирорта ҳам натижа йўқ. Лекин у мураббий сифатида катта натижаларга эришди. Қаторасига уч маротаба “Бавария”ни мамлакат чемпиони ва 1974 йили Европа кубоги соҳибига айлантирди. Кейинчалик Мюнхедгладбахнинг “Боруссия”сини бир неча бор миллий биринчиликда ва бир марта УЕФА кубогида ғолиб қилди. У “Барселона” клубида ҳам самарали фаолият юритиб Кубок эгалари кубогида ва Лига кубогида чемпион қилди. Шундан кейин яна бир марта “Бавария”га мураббийлик қилиб, уч маротаба Германия чемпиони бўлди.

9. АРРИГО САККИ

Арриго Сакки футбол тарихидаги энг яхши мураббийлардан бири саналади. Асосан ҳаваскор жамоаларда тўп сурган, лекин профессионал клубларда деярли ўйнамаган. Сакки тўққиз йиллик совринсиз даврдан кейин “Милан”ни чемпионга айлантирди. Бир неча маротаба еврокубокларда ва икки маротаба қитъалараро кубокларда ғолиб жамоага айлантирди. 1994 йилги мундиалда Италия термасини финалгача олиб келган мураббий ҳал қилувчи баҳсда Бразилияга имкониятни бой берди. Лекин у барчага хилма-хил тактикаларга асосланган футболни тақдим қилди.

8. РАФАЭЛЬ БЕНИТЕС

Мазкур испан мутахассиси Испаниянинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи “Кастилья” клубида тўп сурган. Бир муддат “Парла” ва “Линарес” клубларида ўйнагач жароҳатларга таслим бўлди ва футболчилик фаолиятини якунлади. У “Валенсия” жамоаси билан бир неча бор Ла Лигада ғолиб чиқди. Лекин унинг энг машҳур “каромат”и 2005 йилда “Ливерпуль” билан Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққани бўлди. Шунингдек, испан мураббийи 2012-2013 йилги мавсумда “Челси” билан Европа лигасида зафар қучган.

7. ГУС ХИДДИНК

Айни пайтда “Челси”га вақтинча устозлик қилаётган Гус Хиддинкнинг футболчи сифатида омади юришмади. Икки мавсум давомида “ПСВ”, “Эйндховен” клубида тўп сурган. Асосан футболчилик фаолияти “Де Графшап” ва “НЕК Ниймеген” клубларида ўтди. Маьлум муддат АҚШда ўйнаган бўлса, мураббий сифатида энг яхши шахсий натижаларини кўрсатди. Олти маротаба Голландия чемпионлигини, бир маротаба Англия кубогини қўлга киритди. Лекин унинг энг эътирофга сазовор натижаси 2002 йилги Жаҳон чемпионатида Жанубий Корея термасини ярим финалга олиб келгани бўлди. Хиддинк бугунги кунда рейтингимиздаги 3-ўринда турган мураббий чалажон ҳолатда ташлаб кетган “Челси” жамоасида “қайта жонлантирувчи” вазифасида ишламоқда.

6. ЛУИС ФЕЛИПЕ СКОЛАРИ

Футболчи сифатида “ови умуман бароридан келмаган”, лекин мураббийликда мўъжизалар кўрсатган яна бир “Челси” устози Луис Фелипе Сколаридир. У бир муддат “Касхиас”, “Ювентуде”, “Ново Гамбурго” жамоларида ҳимоячи сифатида тўп сурган. Лекин, футболчи сифатида бирор бир мақтагулик натижаларга эриша олмаган. Мураббий сифатида энг яхши натижасига 2002 йили эришди. Бразилия терма жамоаси навбатдаги бора жаҳон чемпиони бўлди, Португалия билан Европа чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритди. Шундан кейин у бир неча жамоаларга мураббийлик қилишга, шу орада Тошкентга “Бунёдкор” жамоасига келиб кетишга ва ўзбек паловидан еб кетишга ҳам улгурди. Ҳозирда Хитойнинг “Гуанжоу Эвергранд” жамоасини бошқараётган мураббий улар билан миллий биринчиликда ва Осиё чемпионлар лигасида зафар қучди.

5. МАРЧЕЛЛО ЛИППИ

Шак-шубҳасиз дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бўлган ушбу италиялик мутахассис футболчи сифатида мақтана олмайди. Липпи “Сампдория”да марказий ҳимоячи сифатида ўйнаган ва сезганингиздек миллий терма жамоадан таклиф ололмаган. У 34 ёшида мураббийлик курсисига ўтирди. 1993-1994 йилги мавсумда “Наполи” жамоасига УЕФА мусобақасида иштирок этишига кўмаклашган бўлса, “Ювентус”ни беш маротаба “А серия” чемпионига айлантирди. 2006 йили эса Италия терма жамоасини мундиалда ғолиб қилди.

4. АРСЕН ВЕНГЕР

Футбол тарихидаги узоқ вақт бир жамоага “михлаб қўйилган” таниқли мураббийлардан бири. Венгер футболчи сифатида Франция клубларида фаолият олиб бориб етакчилик қобилятини кўрсатган. Ўз вақтида “Сирасбург” ва “Мютзиг” жамоаларида ўйнаган. Арсен “тоға”нинг мураббийликдаги “қойиллатган ишлари ҳақида футболга қизиққан ишқибоз, борки етарли маълумотга эга. У ҳақда қўшимча маълумот беришдан йироқмиз, шунчаки бизнинг рейтингимизда унга ажратилган ўринга эътибор қилсангиз кифоя.

3. ЮРГЕН КЛОПП

Тиниб-тинчимас немис мураббийи бир пайтлари “Майнц” жамоасида ҳужумчи сифатида фаолиятини бошлаган. Кейинчалик мазкур жамоада ҳимоя чизиғида ҳам ўйнаган. У немис клубида 337 ўйинда майдонга тушиб 52 голга муаллифлик қилган. У Дортмунднинг “Боруссия” жамоани кучли ва совринлар учун курашувчан жамоага айлантиргач, Европада танилиб кетди. Ўз мураббийлик фаолиятини “Майнц” жамоасида бошлаган мутахассис айни вақтда “Ливерпуль” клубига устозлик қилмоқда.

 

2. АНДРЕ ВИЛЛАШ-БОАШ

Португалиялик мутахассиснинг “Челси” ёки “Тоттенҳем” жамоаларида иши юришмагач, ўз бахтини Санк Петербургнинг “Зенит” жамоасидан топди. У жамоани 2014-2015 йилги мавсумда чемпион қилишга муваффақ бўлди. 15 ёшигача “Рибейренсе” клубида дарвозабон, “Рамалденсе” ҳамда “Марекел Гомеш де Кошта” клубларида ярим ҳимоячи сифатида тўп сурган. Футболчиликда омади юришмаган Виллаш Боаш 19 ёшида УЕФАнинг А тоифадаги лицензиясини қўлга киритди. 2009 йилда “Академия” жамоасига мураббийлик қилиш учун “Порту”ни тарк этди. Шу йилнинг ўзидаёқ энг охирги ўринда кетаётган бу жамоани 11 поғонага олиб чиқди. 2010 йили уни “Порту” жамоасига таклиф қилишди ва бу жамоа билан Португалия Лига кубогини қўлга киритди. Қўшимчасига Европа Лигаси ғолиблигини ҳам бегона қилмади.

 

1. ЖОЗЕ МОУРИНЬО

Отасининг маслаҳати билан футболчи бўлган португалиялик мураббий бу соҳада “омад қуши”ни ушлай олмади. Жозе “Рио Аве”, “Беленесес” ва “Сесимбра” клубларида тўп сурди. Ёшлигидан мураббийликка қизиққан Моур 2003-2004 йилги мавсумда “Порту”ни чемпион қилганидан кейин бутун Европага танилди. Натижа у “Челси” мураббийлик курсисини эгаллади. У Миланнинг “Интер” клуби билан требл қайд этди. Мадриднинг “Реал” клубида ҳам анчагина муваффақиятга эришди. Ўзининг кучли мураббий эканини қайси клубда ишламасин исботлаб келган ушбу мураббий, ҳозирда ишсиз юрибди. “Манчестер Юнайтед” клуби мухлислари унинг жамоага келишидан ва клубни ҳозирги ҳолатдан олиб чиқиб кетишидан умидвор.

Манба: offside.uz
Киритилди: 18:15, 14.04.2016.
Ўқилди: 5029 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.