Хабарингиз бор, Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионатининг сўнгги саралаш босқичида Эрон, Жанубий Корея каби терма жамоалар билан бир гуруҳдан ўрин олган эдик. Бразилия яшил майдонларида ўтган мундиалда иштирок этишимиз учун гуруҳнинг сўнгги ўйинида терма жамоамиз Қатар терма жамоасига қарши ўйинда бешта тўп фарқи билан ғалаба қозониши ёки Эрон терма жамоаси Жанубий Кореяга ютқазиши керак эди.
Лекин, ушбу ўйинлардан аввал Жанубий Корея терма жамоасининг ўша пайтдаги бош мураббийи Чой Канг Хи 2012 йилнинг октябридаги Эрондан учралган мағлубият аламини олишини ва Эроннинг ЖЧга чиқишига шогирдлари ҳам қаршилик кўрсатишини айтиб ўтган ва унинг бу фикрига форслар устози Карлос Кейруш Чой Канг Хининг хафа ҳолатдаги ЎЗбекистон терма жамоаси либосида тасвирланган ҳолатдаги суратини кийимига ёпиштириб "масхара" қилган эди.
Аслида эса, ўша сўнгги ўйинда Жанубий Корея терма жамоаси ўз уйида Эрон термасига 0-1 ҳисобида "ютқазиб берганди".
Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионатининг саралашида ҳам Эрон ва Жанубий Корея терма жамоалари билан бир гуруҳда тушганимизни инобатга олиб, Жаноб Кейрушга "Қани қўлингиздан келса, яна бир марта шу ишни такрорлангчи?" демоқчи эдик. Сўнгги кунларда турли ОАВда португалиялик мутахассиснинг Эрон терма жамоасидан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар "болалаб кетди".
Сайтимиз карикатурачи рассоми ЖАвлон Назаров ўтган ва бугунги кунда бўлаётган ушбу воқеаларни ўзининг навбатдаги ижод намунасида акс эттиришга ҳаракат қилди. Кўриб баҳо бериш сизнинг зиммангизда..