Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

“Олтин тўп” олган фаррош ёки футбол тўпи ҳақида 10 ҳақиқат

Баҳо:
+ | -

1. Футбол тўпининг ҳам ўз паспорти бор. Унинг белгилари ҳақидаги расмий маълумот 1872 йилда футбол ватани Англияда қайд этилган. Унга кўра тўп айланаси 68-71см, оғирлиги 368-425 грамм бўлиши керак. Бироқ 1937 йилда бу кўрсаткичлар ўзгарган. Сўнгги бора уни оғирлигини 410 граммдан 425 граммгача деб қайд этишди, айлана ўлчами эса ўзгармасдан сақланиб қолди.

2. 1930 йилда бўлиб ўтган биринчи жаҳон чемпионати финал босқичида Уругувай ва Аргентина терма жамоалари учрашадилар. Улар қайси тўпни ўйинга тушириш борасида тортишиб қоладилар. Жамоалар охири бир тўхтамга келадилар. Унга кўра биринчи таймда Аргентина жамоаси, иккинчи учрашувда Уругувайликлар тўпида ўйнашга қарор қиладилар. Биринчи учрашувда Аргентина тўпи майдонга тушганда Уругувайликлар 1:2 ҳисобида ютқазадилар. Иккинчи таймда ўса ўзларининг тўплари билан 4:2 хисобида олдинга чиқиб, илк жаҳон чемпионига айланадилар. Мана сизга тўпнинг кучи.

3. Тарихий ҳужжатларга кўра, қадимда футболга ўхшаш ўйинни буқалар калла суяги билан ўйнаганлар. Ҳа, футбол тўпларининг “аждод”ларини спорт анжоми сифатида қабул қилиш қийин.

4. 1970 йилдан буён «адидас» фирмаси жахон чемпионати тўпларини ишлаб чиқаради. Ҳар галги чемпионат учун ушбу фирма ўзгача кўринишдаги тўпларни тақдим этади.

5. Футбол тўпининг туғилган жойи Англия бўлсада, ҳозирда ушбу шахарда фақатгина Регби коптоклари ишлаб чиқарилади, холос.

6. Жаҳон чемпионатида футболчилардан қолган тўпни ташлаб юборишга шошилишмайди. Аниқроғи уни қимматбаҳо нархларга пуллашади. Масалан, Испания терма жамоасини “чемпион қилган” тўп 2010 йилда аукционда 78 808 АҚШ доллари миқдорида сотилган.

rivaldo-barsa

7. 1999 йил Ривалдо учун муваффақиятли давр бўлди. У мазкур йилда “Олтин тўп” соҳибига айланди. Агар, “олтин тўп”ни Ривалдо уйида жовонга қўйиб қўйган деб ўйласангиз янглишасиз. Ривалдо тўпни 60 бўлакка бўлиб, ҳар бирига ўз исмини ўйиб ёздирган. Ривалдо номи туширилган бўлакларни эса футболчи унинг шу тўпга эришишида хисса қўшганларга тарқатиб чиққан. Эсдалик совғаси эгалари орасида терма жамоа мураббийи, футболчилари, дўстлари ва ҳатто стадион ва кийиниш хонаси фаррошигача бор.

8. Покистоннинг Сиялкот шахрида футбол тўпларининг 80 фоизи ишлаб чиқарилади.

9. Олимлар ҳар бир зарбада электр токи йеғувчи ва ишлаб чиқарувчи тўп ихтиро қилганлар. Бундай тўпларни Африка давлатларига сотишни мўлжаллашмоқда. Чунки тўпни бир-икки бор тепиб у билан мобил телефонни қувватлаб олиш мумкин.

10.  Жаҳон чемпионатларида тўпларни турли номлар билан атаганлар. Кўпинча қайси мамлакатда чемпионат ўтса, тўпнинг номи ҳам ўша давлат қадриятлари билан боғланган. Масалан, Мексикада (1986) тўпни – “Ацтека” деб номлаганлар. Италияда (1990) тўпнинг номи – Этруско Унико деб номланган эди.

Манба: diydoraziz.uz
Киритилди: 12:57, 08.07.2016.
Ўқилди: 12051 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.