Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Юксак эътибор ва ғамхўрлик самараси (Олимпиячиларимиз ҳақида)

Баҳо:
+ | -

Ер юзидаги миллиардлаб инсонлар қатори халқимиз ҳам тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси — Олимпия ўйинларини катта ҳаяжон, чексиз фахр ва ифтихор билан кузатиб борди.

Албатта, бундай йирик спорт анжуманида иштирок этиш, унда она Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиб совриндор бўлиш ҳам спортчи, ҳам мамлакат учун ғоятда шарафлидир. Шу боис ўзбекистонлик спортчиларнинг XXXI ёзги Олимпия ўйинларида эришган оламшумул ютуқларини халқимиз катта хурсандчилик билан қарши олди. Бугун юртимизнинг барча ҳудудида  одамлар спортчиларимизнинг ғалабаси, кўрсатган матонати ҳақида фахр-ифтихор билан тўлқинланиб сўзлаяпти. Бу халқимизнинг бирлигидан, ҳамжиҳатлигидан. Миллий ғурур, Ватанга дахлдорлик туйғуси юқорилигидан.

Юртимиз вакилларининг спорт оламининг энг нуфузли мусобақасида қайд этаётган натижалари тасодиф эмас. Бу, аввало, мамлакатимизда болалар спортини профессионал спортга уйғун ривожлантириш, ёш авлодни ҳар жиҳатдан баркамол улғайтириш, уларнинг иқтидору салоҳиятини юзага чиқариш, халқаро спорт ареналарида Ватанимиз номини янада улуғлашга қодир спортчилар этиб тарбиялашга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик самарасидир.

Шу ўринда савол туғилади: Фазлиддин, Ҳасанбой, Шаҳобиддиндек абжир, Русландек паҳлавон йигитлар мустабид тузум даврида йўқмиди? Албатта, бор эди. Нега унда улар худди бугунгидек майдонга отилиб чиқмаган, шоҳсупанинг энг юқорисига кўтарила олмаган? Чунки ўша даврда уларга халқаро майдонда беллашиш, чемпион бўлиш имконияти берилмаган. Жуда кўп спортчилар халқаро мусобақаларда қатнашиш тугул, собиқ иттифоқ терма жамоасига кириш учун адоғи йўқ тўсиқларга дуч келар, турли сансалорликларни бошидан ўтказарди. Халқаро турнирларда иштирок этиш учун собиқ марказнинг “қовоғи”га қараб иш кўришга мажбур эдик. 

Бугун эса ёшларимиз учун хоҳ шаҳарда, хоҳ олис қишлоқда бўлсин, спорт билан шуғулланиш, ўз иқтидорини рўёбга чиқариш учун барча имконият етарли. Уларга бундай имкониятни истиқлол берди. Спортчиларимиз бугун мустақил Ўзбекистон номидан қайси спорт туридан бўлмасин, энг нуфузли мусобақаларда қатнашяпти, чемпион бўляпти, янги-янги рекордлар ўрнатяпти. Дунё аҳли ўзбек спортчиларига ҳайрат ва ҳавас билан боқмоқда.

Бундай натижаларга, албатта, ўз-ўзидан эришилгани йўқ. Бунинг замирида, энг аввало, юртимизда давлатимиз раҳбарининг спортга қаратаётган юксак эътибори, ғамхўрлиги мужассам.  Айниқса, спортчилар учун яратилган шароитлар, уларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини кўриб, кишининг ҳаваси келади. Олимпия ўйинларида зафар қучган спортчиларимиз давлатимиз раҳбари фармойиши билан катта миқдорда пул мукофоти билан тақдирланди. 24 августда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ беш спортчига “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони берилди. Бир гуруҳ мураббийлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвонига лойиқ кўрилди. Олимпиада рекордчиси Руслан Нурудинов ҳамда Олимпиаданинг уч карра совриндори Ришод Собиров “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди. Олимпиадада  совриндор бўлган яна беш спортчимиз Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи бўлди. Айтинг-чи, дунёнинг яна қайси давлатида спортчи учун бундай даражада эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилади? Менимча, фақат бизнинг юртимизда спортчилар ана шундай эъзозланади, қадрланади. 

Юксак унвон ва орденлар билан мукофотланганлар орасида мен ҳам борлигимдан қалбим чексиз фахр ва ифтихорга тўлди. Давлатимиз раҳбари камтарона меҳнатимизни юқори баҳолаб, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирлагани ҳаётимдаги энг унутилмас ва қувончли кун бўлиб қолади. Бундай юксак ишончни оқлаш учун бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз. 

Шерзод Тошматов, 
Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари,
халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига  ЎзМТДПдан
сайланган депутат,  
“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби

Манба: mt.uz
Киритилди: 10:38, 29.08.2016.
Ўқилди: 6976 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.