Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футзал. Ўзбекистон ЖЧни мағлубият билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк баҳсида мағлубиятга учради.

Панамага қарши учрашувни терма жамоамиз бехато ўтказишга ҳаракат қилди. Ўйин бошида Мендез шогирдлари асосан ҳимояда ўйнаб, рақибнинг хато қилишини кута бошлашди. Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида аввал Даврон Чориев, сўнгра Дилшод Ирсалиев бирга бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллашди. Ҳар сафар тўп битта устунга тегиб қайтди. "Сен урмасанг, сенга уришади" — Кастреллон жамоадоши билан "девор" ўйнади ҳамда яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим сўнгида Умаров рақиб дарвозаси олдида ёлғиз турган Юнусовга тўпни аниқ отиб берди. Артур тўпни эгаллади ва дарвоза томон зарба берди. Панама дарвозани маҳорат билан ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда Юнусов яна шундай вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Панамаликлар бизнинг дарвоза олдида прессинг уюштираётганида футболчиларимиз вазиятдан чиқиб кетишди ва Ирсалиев яккама-якка вазиятда зарба берди. Бу сафар тўп дарвозабоннинг оёғи орқали тўсинга тегиб қайтди!

Иккинчи тайм ўрталарида Даврон Чориев қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни рақибга олдириб қўйди. Икки нафар панамалик футзалчи имкониятдан самарали фойдаланди, 0:2.

Баҳс тугашига 4-5 дақиқа қолганида Хосе Мария Мендез тайм-аут олиб, бешинчи ўйинчи тактика ўтишни режалаштирди. Бироқ рақибнинг юқори прессинги оқибатида Жавлон Аноров дарвозамиз олдида тўпни рақибларга олдириб қўйди ва ҳисоб 0:3 ўзгарди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларини бешинчи футболчи тактикаси асосида ўтказдик ва бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилдик. Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги илк голи Жавлон Аноровга ёзилди.

Умуман олганда, терма жамоамиз бироз тажрибасизлиги ва яратилган вазиятлардан фойдалана олмагани учун илк ўйинда ютқазди. Жамоамиз кейинги ўйинни 3 кундан сўнг Колумбияга қарши ўтказади.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати, "А" гуруҳи, 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ПАНАМА - 1:3 (0:1)
Голлар: Жавлон Аноров (38'17'') — Кастреллон (15'57''), Де Леон (29'34''), Мена (35'33'')
Огоҳлантиришлар: Дилшод Ирсалиев (33), Жавлон Аноров (34) — Браун (19), Ривас (31)
Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов (С), 14.Константин Свиридов
Захира: 12.Акмал Ҳазратқулов, 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Хуршид Тожибоев, 5.Даврон Чориев, 6.Одилов, 9.Ҳамроев, 10.Жавлон Аноров, 13.Феруз Фахриддинов,
Панама: 12. Лондоно, 3.Хинкс, 5.Мена, 6.Ривас (С), 8.С.Перес
Захира: 1. Атенсио, 13. Виктория, 2. Браун, 4.Ж.Перес, 9. Санчес, 10. Де Леон, 11. Кастреллон, 14.Кастильо

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:49, 11.09.2016.
Ўқилди: 10466 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.