Кириш Регистрация

Қаҳтон Чатир: «Майдоннинг ҳар бир қаричида Ўзбекистонга ўйин бермадик»

Баҳо:
+ | -

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финал босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Қаҳтон Чатир ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ғалабадан хурсандман. Бугунги ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Бундай савиядаги мусобақанинг ярим финалига чиққанимиздан фахрланамиз. Яхши ўйин бўлди, биз жуда яхши ўйнадик.

Ўзбекистон кучли жамоа ҳисобланади, аммо бутун баҳс давомида биз майдоннинг ҳар бир қаричида тўпни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда жуда кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Бунинг устида ишлаймиз. Шунга қарамай, рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилдик.

Биз бу жамоа билан уч йилдан бери ишлаб келяпмиз. Бундай натижага эришиш учун Ироқ футбол ассоциацияси билан биргаликда бу жамоани узоқ вақтдан бери тайёрлаб келяпмиз. Биз илк мақсадимизга эришдик — жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Энди эса Осиё чемпионати финалига чиқишни истаймиз", - дейди Қаҳтон Чатир.

Манба: the-afc.com
Киритилди: 06:21, 27.09.2016.
Ўқилди: 10013 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.