Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Хавли футбол

Баҳо:
+ | -

Футбол… Инсонни бир лаҳзада бахтдан сармаст қилувчи ҳам, қайғу уммонига ғарқ қилувчи ҳам футбол. Болаларни дадаси катайса қилдиришига ёки уйда тошойналар синишига сабабчи ҳам айнан футболнинг ўзи. Баъзи футболсевар домлаларнинг севимли жамоаси ютган кунлари айрим талабаларнинг мушкулотларини осон қилувчи ҳам футбол. Хуллас, бу борада талай мисоллар келтириш мумкин.

Футболнинг кўплаб ижобий жиҳатлари мавжуд. Лекин, танганинг орқа томони бўлганидек, афсуски, футбол билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар ҳам учраб туради. Футбол хавф-хатарларини шулар сирасига киритишимиз мумкин. «Дом Солнца» журналида футболнинг хавфли томонларига бағишланган мақола эълон қилинди.

Базель шаҳрида бўлиб ўтган Швейцария-Туркия баҳсида ўз суюклилари ғалабасидан сўнг стадионнинг ўзидаёқ юраги тўхташи натижасида жон таслим қилган туркиялик фанатлардан бири ҳақидаги хабарни кўпчилик муҳокама қилди. Лекин, 1996 йил 22 июнь куни Европа чемпионати чорак финали доирасида ўтказилган Голландия – Франция учрашуви пенальтилар сериясида голландлар мағлуб бўлгач, юрагини чангаллаб қолган мухлис қиёфаси ўша кундан бошлаб ҳанузгача кардиологларга тинчлик бермай келмоқда. Нидерландиялик тиббиёт ходимларининг хабар беришларича, ўша куни мамлакатда юрак хуружлари оқибатида ўрта статистик миқдорга нисбатан 14 нафар кўп эркак вафот этган.

Бошқача айтганда, бу меъёрга нисбатан 50%га кўп. 1998 йилда Бирмингем Университети спорт медицинаси бўйича экспертларининг қайд этишларича, шу йили ўтказилган жаҳон чемпионати 1/8 финал ўйинида Англия Аргентинадан пенальтилар сериясида мағлубиятга учраган куни, шунингдек кейинги беш сутка мобайнида Британия касалхоналарига инфаркт касаллигига гумон қилиб ётқизилган беморлар сони одатий кунларга нисбатан 25% га кўп бўлган.

«Г-о-о-о-о-ол!!!!!» - бу улуғвор сўзни ишқибозлар футболчилардан кам бўлмаган ҳиссиётлар билан ифодалашади. Тиббиёт ходимларининг ҳисоб-китобига кўра «гол» дея ҳайқирганда ишқибозлар томир уриши минутига 145 зарбагача, қон босими эса 180 гача етади.

2002 йилда футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати юқоридаги мухлислар сафига яна бир қатор ишқибозларни қўшиб қўйди: швейцариялик докторлар мамлакатдаги эркаклар орасида юрак хуружлари миқдори 60% га ортганлигини қайд этишган.

Германиянинг Бохум шаҳрида жойлашган Рур Университети профессори Х.И.Траппе бу борада қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: «Бу ҳолатни тиббий томондан исботланган факт деб ҳисоблаш мумкин: юраги заиф бўлган кишилар ўйинларни кузатаётиб саломатлигини хатарга қўйишади, бу ҳолат айниқса, муҳим ўйинларда намоён бўлади. Ўта асабий лаҳзаларда улар телевизор олдидан узоқроққа кетишлари ёки ҳеч бўлмаса экранга қарамасликлари лозим.

Х.И.Траппе нимани гапираётганини жуда яхши билади. У Германия чемпионати баҳслари ўтказилаётганида ишқибозлар юрагига тушаётган юкланишларни тадқиқ қилди ва шундай хулосага келди: ишқибозлар эҳтироси спортчи эҳтироси деряли билан тенг.

«Ўйиндан кейинги пенальтилар серияси ёки ўз жамоаси ютқазаётганида киритилган гол каби ўткир вазиятларда ишқибозларда инфарктолди ҳолат аломати ҳисобланувчи юрак ритмининг бузилиши ҳолатини бир неча марта кузатдик» - деб ҳикоя қилади Траппе. «Бахтимизга, барча немис стадионлари 125 та дефиббилляторлар билан жиҳозланган, ўйинларда тиббий гугруҳлар навбатчилик қилишади. Лекин бу телевизор қаршисидаги мухлисларни «футбол инфаркти»дан асраб қололмайди.»

А.Камилов

Манба: difnews.uz
Киритилди: 16:11, 05.10.2016.
Ўқилди: 4989 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.