Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Ули Штилике: «Мени истеъфога чиқариб нимага эришмоқчисизлар?»

Баҳо:
+ | -

Кеча Жанубий Корея терма жамоаси Эрон сафаридан қайтиб келгач, маҳаллий журналистлар терма жамоа бош мураббийи Ули Шитилике билан суҳбатлашишга муваффақ бўлишди. Ули Штилике Эрондан 8 нафар футболчи билан қайтди. Легионер футболчиларнинг барчаси Эрондан ўз жамоаларига йўл олишди.

Яқин-яқингача Корея матбуотида “Ули Шинтилике” (“Шин” сўзи корейс тилида “Худо” маъносини билдиради) деб кўкларга кўтарилган германиялик мутахассиснинг курсиси қимирлаб қолганлиги корейс нашрларидаги чиқишлардан маълум.

“Мени истеъфога чиқаришса “Омадим келмади-да”, деб индамай кетавераман. Аммо менинг кетишимдан корейс футболи нима ютиши муҳим. Хўш, нимага эришасизлар? Сўнгги 12 йил ичида Жанубий Корея терма жамоасини нечта мураббий бошқарганлигини биласизми? 10 нафар! Улар ўртача 15 ойдан фаолият кўрсатишган. Бу терма жамоа ўйини ва Кей-лига ривожига албатта таъсир кўрсатади”, - дея ўзига отилаётган танқид тошларига жавобан кескин фикрлар билдирди Ули Штилике.

Ўзбекистонга қарши ўйингача жамоа ўйинида қандай ўзгаришлар қилмоқчилиги ҳақидаги саволга немис мураббий шундай жавоб берди:

"Ўйинчилар борасида танловимни тугатганман. Қўл остимда борлари мени қониқтиради. Жамоамда ислоҳотга муҳтож 2 та нарса бор. Биринчиси, ҳужумда ўзаро тушуниб ҳаракат қилиш ва натижа кўрсатиш. Иккинчиси, тўпни эгаллаганда бутун жамоа юқори фаоллик кўрсатиши. Мана шу жиҳатларга эътибор берсак ҳаммаси яхши бўлади. Ёмон натижа билан қайтаётганлигимиздан юрагим сиқилаяпти. Хатоларни тузатиш устида ишлашимиз керак”, - дея гапини тугаллади Ули Штилике.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея терма жамоаси қарийб 42 йилдан буён Эронга “Озодий” стадионида мағлуб бўлиб, қора анъана давом этмоқда.

Корейс нашрлари маълумотлари асосида Отабек Йўлдошев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:49, 14.10.2016.
Ўқилди: 18345 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.