Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Футболда руҳий ҳолатнинг муҳимлиги рекордчи «Реал» мисолида

Баҳо:
+ | -

Бу жамоанинг руҳий ҳолатига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Қирол кубоги нимчорак финалининг жавоб ўйинида «Севилья»дан 1:3 ҳисобида ортда қолиб турган «Реал» 2016 йилнинг апрел ойидан буён ўзининг илк мағлубиятига учрайдигандай туюлиб турган бир пайтда мадридликлар бу вазиятдан чиқиб кетишни уддалади.

Ўтган ҳафтада «Сантяго Бернабеу»да ўтган дастлабки ўйиндаги 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин Зидан Роналду ва Модрич каби етакчиларга дам берди. «Севилья» бош мураббийи Хорхе Сампаоли эса ҳисобдаги жиддий фарққа қарамай чорак финалга чиқишга ҳаракат қилишини маълум қилган эди ва унинг жамоаси бу гаплар жиддий эканлигини ўйин давомида кўрсатди.

Албатта, бу осон бўлмаслиги аниқ эди. Данилонинг автоголи эвазига андалусияликлар ҳисобни очган бўлса ҳам, иккинчи тайм бошида Марко Асенсио ҳисобни тенглаштирди. «Севилья» эса босим уюштиришда давом этди ва жамоанинг янги ҳужумчиси Стеван Йоветич ҳисобни 2:1 га етказди. Яна 13 дақиқадан кейин Виценте Иборра ҳисобни 3:1 га ўзгартиргач «Реал»нинг мағлубиятсиз церийаси якунланаётгандек туюла бошлаганди.

Аммо ушбу жамоа охиригача таслим бўлмаслигини яна бир марта кўрсатди. Зидан жамоаси «Барселона»га қарши сўнгги «Эл-Классико»да, «Севилья»га қарши УЕФА суперкубогида ва «Спортинг»га қарши Чемпионлар лигаси баҳсида ҳам сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолишни уддалаган эди.

Шундай экан, ушбу ўйиндаги натижа ҳам ҳайратланарли эмас. Бироқ «Севилья» нуқтаи назаридан қаралса, Маттяс Краневиттернинг Казеирога нисбатан ишлатган қўполлигиган кейин белгиланган пеналтигача ғалабани сақлаб қолиш мумкиндай эди. Бироқ андалусияликларнинг собиқ футболчиси Серхио Рамос паненка усулидаги зарбаси орқали ҳисобни қисқартирди.

Ўйин охирига яқинлашаётган бир вақтда «Реал» яна олдинга ташланди. Захирадан майдонга тушган Карим Бензема 90+3-дақиқада ўз маҳорати эвазига мадридликларга 3:3 ҳисобидаги дурангни тақдим этди. Бу билан жамоа кетма-кет 40-ўйинда мағлубиятга учрамасликни уддалади ва 15-январ куни айни шу стадионда бўлиб ўтадиган Ла Лига доирасидаги баҳс олдидан ўзига бўлган қўшимча ишонч билан майдонни тарк этди.

Хўш, «Реал» ҳар сафар бундай иродали ўйинларни кўрсатишни қандай эплаяпти? Баъзилар буни омадга йўйиши мумкин, лекин аслида бу ерда кўлам анча кенгроқ. Зидан ўтган йил январида Рафаэл Бенитес ўрнини эгаллагач «Реал» атиги 2 марта мағлубиятга учради. Фақатгина омад эвазига бу натижага эришиб бўлмаслиги аён.

Шундай қилиб, мадридликлар ўз юришларини давом эттирмоқда. «Барселона»нинг 39 ўйинлик мағлубиятсиз церийасидан ўтиб кетган жамоа энди Ла Лигада яна бир марта «Севилья»га тўқнаш келади. «Реал»нинг тақвимига назар солинса, Сампаолининг ушбу ажойиб жамоаси мадридликларни яқин ойлар ичида тўхтата олиши мумкин бўлган ягона жамоага ўхшаб турибди. Бу ўйинда очколар учун ҳам баҳс кетиши ҳисобга олинса, «Реал» ҳам бунга ўзгача ёндашади ва бу ўйин натижаси муҳимроқ бўлади.

«Биз бугун қийинчиликка дуч келдик. «Севилья» футболчилари катта босим уюштирди ва мухлислар ҳам уларни қўллаб-қувватлаб турди. Улар шу туфайли ҳам Ла Лигада иккинчи ўринда бормоқда. Якшанба кунги ўйинда яна қийналишимиз аниқ», – дея эътироф этди «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан.

Бўлиши мумкин, бироқ Зидан жамоаси бундай синовларнинг бир нечтасида ўтишни уддалади ва мағлубият шубҳасиздек туюлган вақтда ҳам улар бундан қутулиб қолди ва бу ҳозирги мағлубиятсиз церийага олиб келди. Бу руҳий ҳолат футболда қанчалик муҳим эканлигини кўрсатади. Мухлислар эса навбатдаги «Севилья» – «Реал» ўйинидан ҳам яна шундай шиддат кутиши турган гап.  

Манба: muhokama.com
Киритилди: 15:22, 13.01.2017.
Ўқилди: 12581 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.