«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳужумчи Пауло Дибаланинг жароҳати ҳақида ахборот берди.
Футболчи Италия чемпионатидан ўрин олган «Пескара» (2:0) клубига қарши ўйинда жароҳат олиб, 54-дақиқада майдонни тарк этганди.
«Дибаланинг жароҳати жиддий эмас шекилли. Биз бу борада ижобий фикрдамиз.
Умуман олганда жамоа бугун яхши ўйнади. Аммо зўр ўйнаб, камроқ куч сарфлашимиз мумкин эди» - деди Аллегри Mediaset Premium хабарида.