Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Инглиз «Барселона»сининг устози билан танишинг

Баҳо:
+ | -

Англияда «Борн­мут» клубини инглиз «Барселона»си, унинг ёш, лекин тажрибасизлик ўрнини тинимсиз изланишлар билан тўлдираётган мураббийи - Эдди Хауни маҳаллий «Беназир» дея шарафлашмоқда. FootballHD.ru сайти ижодкорлари ушбу мутахассис ҳақида қуйидаги мақолани ҳавола этишди.

30га чиқмай, бутсаларини михга илган пайтида, Эдди олдинда қандай келажак кутиб турганидан батамом бехабар эди. Аксарият спортчилар каби у ҳам жароҳат туфайли севимли машғулотидан барвақт хайр­лашишга мажбур бўлди.

Одатда, суюкли жамоадан айрилиш жуда қийин. Бироқ Хаунинг бахтига, бундай жудолик аламини татиб кўриш насиб этмади - 2006 йил декабрда «олчалар» устози Кеван Бонд ўз шогирдини ўйновчи мураббий лавозимига таклиф этди. Шу тариқа у мураббийлик ва менежмент оламига қадам қўйди. Аниқ мақсад сари интиладиган футболчилик ва мураббийлик соҳаларининг уйғун жиҳатлари кўп бўлсада, улар ўртасидаги тафовут ҳам сезиларли. Ваҳоланки, мутасаддилар мураббийдан ҳам, футболчилардан ҳам қисқа вақт ичида улкан муваффақиятларни талаб этишади.

Хау савияли футболчи эди. Мураббийлик фаолиятининг илк кунлариданоқ буюклик анқий бошлади. Чиндан ҳам, кимлардир уддабурон етакчи раҳбарлигида зафарларга эришади, бошқалар эса довюрак жангчиларини нурли манзиллар сари етаклашидан умидвор бўлади. Сўнгги натижадан келиб чиқсак, Эдди Хау йўлбошчи бўлиш учун яралгандек.

Футболчилик даврида «Дин Корт»да қулай шароитларга эга эмасди. Акс ҳолда, у жароҳатидан тўла-тўкис қутулиб, яна бир неча йил бемалол тўп сурарди. Афсуски, таниқли шифокор Ричард Стэдман кўригидан ўтиш учун АҚШга борганида вақт ўтиб бўлганди - нотўғри ташхис ва муолажалар туфайли футболчи спорт формасини йўқотиб улгурганди. Шу боис ўз вақтида Роналдо ва Алан Ширерга иккинчи футбол фаолиятини ҳадя этган шифокор Хауга ёрдам беролмади. Футболчи учун асосий устунлик ҳисобланган сакраш қобилиятини тиклашнинг иложи топилмади. Бўйи унчалик баланд бўлмаган ҳимоячи эса айнан шу хусусияти эвазига талаб даражасида ўйнай олишини яхши биларди.

Асосий «кузири»дан жудо бўлгач, Хау аччиқ тақдирга тан берди. Шу тариқа ҳимоячи кўп вақтини майдонда эмас, балки захира ўриндиғини иситиш билан ўтказди. Ана шу  салбий ҳолат - «ортиқчалик»дан ҳам самарали фойдаланди - жамоадошларининг майдондаги ҳаракатларини четдан туриб кузатди, қаерда қандай хатоликларга йўл қўяётганларини қунт билан ўрганди. Муҳими, Эдди майдон ташқарисидан жамоа ўйинига таъсир ўтказиш кўникмасига эга бўлди.

Тақдир тақозоси билан 2009 йил январда жамоа бош мураббийи Жимми Квинн истеъфога чиқарилди. Мутасаддилар ўйлаб ўтирмай, собиқ футболчига мурожаат қилишди. Ўқимай уққан мутахассис енг шимариб ишга киришди. Режалаштириб қўйган ғояларини амалга ошира бошлади. Албатта, аввалига жиддий синовлардан ўтишига тўғри келди. «Борнмут» молиявий муаммолар гирдобида қолиб, жанговарликни бутунлай бой берганди.

Шу боис мухлислар ундан ҳеч нарса кутишмаганди. Жамоанинг қуйи дивизионга тушиб кетишига олдиндан кўникма ҳосил қилишганди. Ёш мураббий бор кучини ўзи учун яхши таниш бўлган соҳа - футболга сарфлай бошлади. Молиявий ҳамда салбий масалаларни мутасаддилар ихтиёрига ҳавола этди. Бош мураббийлик лавозимини эгаллаши футболчилар кайфиятини кўтарди, ишлар юриша бошлади. Натижа кетидан натижа кела бошлагач, мухлису футболчилар юзида табассум пайдо бўлди. Қуйи дивизионга тушиб кетиш хавфи остида турган жамоа нафақат элитадаги ўрнини сақлаб қолиш, балки юқорига кўтарилишни ҳам уддалади. Бироқ мухлислар ёш мутахассиснинг муваффақиятларидан қанчалик қувонган бўлсалар, жамоанинг келажак тақдири хусусида шунчалик жиддий хавотирга тушиб қолдилар.

Чунки Эдди Хауни ўз жамоасига жалб қилиш истагидагилар кўпайди. Ёш мураббий бир қатор таклифларни рад этган бўлсада, «Бёрнли»нинг чорловидан воз кеча олмади - ўзининг энг яқин маслакдоши Жейсон Тиндалл билан биргаликда «Тёрф Мур»­га йўл олди. Янги жамоада «Борнмут» муваффақиятининг такрорланишидан мутасаддилар ҳам, мухлислар ҳам умидвор эдилар.

Хуллас, «Бёрнли»да ишлар юришмади, Эдди ҳам у ерда узоқроқ ишлашни истамади. Устига-устак, кутилмаганда онаси Энн вафот этгач, ортга қайтишга мажбур бўлди. Хау уни жонидан ортиқ кўрар, оғир дамларда волидаси маслаҳатларига қулоқ тутарди. Футболда эришаётган ютуқларини онасига бағишларди. Жудоликдан сўнг бор аламини ишдан олишга қарор қилган мутахассис янада кўпроқ

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми: www.iff.uz

Манба: www.std.uz
Киритилди: 16:19, 17.04.2017.
Ўқилди: 8126 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.