Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Боку–2017. Ўзбекистонлик 3 боксчи ярим финалда, бугун яна 3 нафари ярим финал йўлланмаси учун рингга чиқади

Баҳо:
+1 | -

«Ислом бирдамлик ўйинлари»да иштирок этиш учун жўнаб кетган ўзбекистонлик 9 нафар боксчидан 3 нафари – Абдулҳай Шораҳматов (-56 кг), Мироншох Ибрагимов (-49 кг) ва Бобо Усмон Батуров (-69 кг) ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун, 16 май куни Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган яна 3 нафар боксчи чорак финал доирасида рингга кўтарилади. -52 килограммгача бўлган вазнда Аброржон Қодиров чорак финал доирасида озарбайжонлик Маъсуд Юсуфзога қарши жанг қилади.

-64 килограмм вазндаги Алиёр Норалиев мезбон боксчиси Элвин Исаев билан куч синашади. -75 килограмм вазн тоифасидаги эса Маҳмуд Ғоипов қозоғистонлик Турсинбай Кулаҳметга қарши жанг ўтказади.

Шунингдек, -60 килограмм вазндаги Улуғбек Дўстмуродов ярим финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Заурбек Султанга қарши кураш олиб боради. Ушбу жанг санаси кейинроқ маълум бўлади. -91 килограмм вазн тоифасидаги Сардор Бегалиев ўз жангини ҳали ўтказмади.

Аввалроқ ўзбекистонлик Мадиёр Саидраҳимов (-81 кг) биринчи жангидаёқ мағлубият аламини тотиб кўргани ҳақида хабар берилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:07, 16.05.2017.
Ўқилди: 6567 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик