«Манчестер Сити» клуби АПЛнинг 14-тури доирасида «Саутгемптон»ни мағлуб этди (2:1) ва жамоа чемпионатда пешқадамлик қилишда давом этмоқда.
"Шаҳарпликлар" 14-турдан кейин ўз очколари сонини 40тага етказишди. Жамоа 1960/1961 йилги мавсумда «Тоттенхэм»да ўрнатган рекордни такрорлади (агар "Тоттенхэм"нинг ҳар бир ғалабасини 3 очко билан баҳоласа; ўшанда ғалаба учун 2 очко берилганди). 57 йил аввал чемпионатнинг дастлабки 14та турида "Тоттенхэм" 13та ғалаба ва 1та дуранг қайд этганди.