Футбол мусобақасининг финалида Жанубий Корея Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб олтин медалларга эга чиқди. «Тоттенхэм» вакили Сон Хон Мин чемпион бўлгани учун 2 йиллик ҳарбий хизматдан қутулиб қолди.
Бронза медали учун ўйинда БАА пенальтилар сериясида Вьетнамни мағлуб этди.
Финал
Жанубий Корея – Япония 2:1
Голлар: Ли Сон Ву 93, Хванг Хи Чан 101 – Аясе Уеда 115
3-ўрин учун баҳс
Вьетнам – БАА 1:1 (пенальтилар серияси 3:4)
Голлар: Нгуен Ван Кует 27 – Аҳмад Ал Ҳашми 17