Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов Лозаннада нуфузли МЕМОS дастурида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов 9-19 сентябрь кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бошланган МЕМОS дастурида қатнашди.

МЕМОS дастури (Executive Masters in Sports Organisations Management, спорт менежментида магистрлик даражасини берувчи таълим) Халқаро олимпия қўмитасининг Олимпия бирдамлиги ташаббуси билан ташкил этилган.

МЕМОS дастури дарслари бир йилга мўлжалланган бўлиб, тўртта модулдан ташкил топган. Биринчи модуль Лозаннада (Швейцария) ташкил этилди. Унда Ўзбекистон вакили сифатида Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов иштирок этди. Дастурда умумий ҳисобда жаҳоннинг 35 мамлакатидан турли спорт ташкилотлари вакиллари қатнашишди.

Ушбу дастурнинг асосий мақсади – халқаро ва миллий спорт ташкилотларида фаолият олиб бораётган раҳбарлар, менежерларга бошқарув давомида кўмак беришдир. Якуний тўртинчи модулда МЕМОS иштирокчисининг лойиҳа ҳимояси ва тақдимоти ўтказилади. Мазкур дастур спорт соҳаси вакилларининг ўзаро тажриба алмашишлари ва мулоқот қилишлари учун ҳақиқий ахборот майдони сифатида ҳам хизмат қилади. Сафар давомида Халқаро олимпия қўмитаси Олимпия бирдамлиги вакиллари билан учрашув ҳам ташкил этилди.

Навбатдаги модуль 2019 йилнинг 20 – 30 январь кунлари Оттава (Канада) шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:33, 20.09.2018.
Ўқилди: 2518 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3280]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3132]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3091]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3037]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2942]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2784]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2783]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2053]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [1974]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1946]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик