Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф

Баткенда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон клублари ўртасида «Фарғона водийси кубоги» ўтказилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Осиё қитъасида футбол йилдан-йилга жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Борган сайин қитъа клублар ўртасидаги турнирлари ва қолаверса Осиё кубоги иштирокчилари географияси кенгайиб бормоқда. Бу эса Осиёнинг барча мамлакатларида ҳам қўшни давлатлар футболига бўлган эътибор ортишига хизмат қилмоқда.

Шу ўринда жорий йилнинг 9-11 октябрь кунлари Қирғизистон Республикасининг Баткен шаҳрида қўшни давлатлар ўртасидаги алоқаларни спорт орқали ҳам янада мустаҳкамлаш мақсадида илк марта “Фарғона водийси кубоги” бўлиб ўтади.

Унда Тожикистоннинг “Хўжанд”, Қирғизистоннинг “Олой” ва Баткен вилояти терма жамоаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг “Нефтчи” клублари иштирок этишади. Учрашувлар Баткен шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.

Мусобақада асосий жамоалар билан биргаликда шунингдек, ушбу клубларнинг 12 ёшгача бўлган тарбияланувчилари ҳам ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Таъкидлаш жоиз, келаси йиллардан анъанавий тарзда ўтказилувчи мазкур мусобақада янада кўпроқ иштирокчилар қатнашиши кўзда тутилмоқда.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 14:01, 06.10.2018.
Ўқилди: 2104 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.