Кириш Регистрация

Салоҳ «Ливерпуль» тарихида бу натижага ҳаммадан тезроқ эришди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Европа чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида «Црвена Звезда»га қарши ўйинда дублни расмийлаштирди. Мисрлик футболчи дастлаб Шакири томонидан етказилган узатмани голга айлантирган бўлса, шундан сўнг пенальтидан самарали фойдаланди.

Ўтган йилнинг ёзида «Ливерпуль»га ўтган Салоҳнинг мерсисайдликлар сафидаги жами голлари сони 50тага етди. Бу натижага эришиш учун Муҳаммад учун 65та ўйин керак бўлди. Мисрлик футболчи "Ливерпуль" тарихида бу маррани энг тез забт этган ўйинчига айланди.

Аввалги рекорд Фернандо Торресга тегишли эди. Испаниялик футболчи «Ливерпуль» сафида дастлабки 50та голни 72та ўйинда урганди.

Манба: footballhd.ru
Киритилди: 08:02, 25.10.2018.
Ўқилди: 6235 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.