«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг 15-тури доирасида бўлиб ўтган «Бордо»га қарши ўйинда (2:2) ўз ҳисобига битта гол ёзди. Шу тариқа, франциялик футболчининг ушбу мавсумдаги голлари сони 12тага етди.
Бу орқали Мбаппе Европанинг кучли бешлик чемпионатларида фаолият юритаётган футболчилар орасида энг яхши тўпурар бўлиб олди.
Париж клубининг бошқа футболчиси — Неймарнинг голлари 11тага етди. Шунингдек, Эмилиано Сала ("Нант") ва Кристиан Стуани («Жирона») ҳисобида ҳам шундан гол бор. Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал»), Криштиану Роналду («Ювентус»), Кшиштоф Пентек («Женоа»), Пако Алькасер («Боруссия» Д) ва Лука Йович («Айнтрахт») ушбу мавсумда 10тадан гол уришган. Лионель Месси ҳисобида эса 9та гол мавжуд.