Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги - 2019даги рақиби Туркманистон терма жамоаси ҳам мусобақага фаол равишда тайёргарлик кўрмоқда.
Язгули Хўжакелдиев бошчилигидаги туркманистонлик футболчилар жорий йилнинг 28 ноябрь - 12 декбарь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дастлабки ўқув-машғулот йиғинини ўтказишди. Йиғин давомида Туркманистон иккита назорат учрашувида майдонга тушди. Биринчи учрашувда маҳаллий "Аланяспор" жамоаси 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратилган бўлса, иккинчи ўйинда туркманлар Эроннинг "Тракторсози" клуби устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Энди 18-30 декабрь кунлари Туркманистон терма жамоаси Анталияда иккинчи йиғинни ўтказади. Йиғин доирасида 25 декабрь куни Афғонистон терма жамоаси билан назорат учрашуви режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказади.
Роналду ва Жезуш можароси аэропортда жанжалга айланди [6295]
17 ёшли Муҳаммад Ҳакимов «Боруссия Дортмунд»га ўтади [3720]
Роналдунинг Португалия федерациясидан хафа бўлишига яна бир сабаб маълум бўлди [3103]
Романо Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиқлади [3091]
Гвардиола Манчестерга қайтмоқчи [2198]
Терма жамоаларда Левандовскидан фақат беш футболчи кўп гол урган [2073]
Златан Ибрагимович Криштиану Роналдуни танқид қилди ва унга мурожаат йўллади [2064]
АПЛ «Манчестер Сити»нинг апелляцияси бўйича баёнот берди [1964]
«Барселона» клуб тарихидаги энг яхши дебютга бир қадам қолди [1937]
Португалия федерацияси Роналду билан ярашиш устида ишламоқда [1894]













