Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов БААда давом этаётган Осиё Кубоги мусобақаси ва унга тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик аъло даражада кечмоқда. Терма жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг кайфияти юқори. Худога шукр, ҳамма сафда, яхши кайфиятда ўйинга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Биринчи ўйинни яхши бошлаб олиш жуда муҳим. Ҳозирда бор эътиборимиз шунга қаратилган.
Уммон ҳам оддий жамоа эмас. Умуман, Осиё Кубогида ҳар бир терма жамоага жиддий муносабатда бўлиш керак. Иордания Австралияни қандай ютиб қўйганини барча кўрди. Шу сабабли рақибни менсимаслик ёки ўйинга жиддийлик билан тайёргарлик кўрмаслик ёмон натижаларга олиб келиши мумкин. Буни жуда яхши ҳис қилган ҳолда, Осиё Кубогидан ўрин олган биринчи ўйинга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёргарлик кўрмоқдамиз", - дейди Элдор Шомуродов.
«Барселона» ҳимояни кучайтириш учун 4 нафар футболчини танлади [6043]
«Барселона» Анчелоттининг Рафинья бўйича қароридан шокда [2310]
"Ан-Наср" Роналду борасида хат олди [1995]
«Янги Кварацхелия» учун Европанинг тўрт клуби курашмоқда [1755]
Месси «Барселона»га тавсия қилган футболчига 4 та гранд қизиқмоқда [1710]
Бастони «Барселона»га ўтиш учун битта шарт қўйди [1690]
Луис Энрике «ПСЖ» юлдузидан «Барселона»га ўтмасликни сўради [1604]
«Барселона» ўзи учун идеал ҳимоячини танлади [1407]
«Манчестер Сити» Райан Шеркининг нархини белгилади [1317]
"Пахтакор" учун 5 миллиард сўм ажратилиши маълум бўлди [1221]













