Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Достонбек Турсунов Уммон терма жамоасига қарши ўйинга олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Уммонга қарши ўйинга таркибдаги барча футболчилар тайёр. Машғулотларда астойдил ҳаракат қиляпмиз. Асосий мақсадимиз Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаш. Ўтган йил Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Уммон дарвозасига гол киритиш насиб қилган ва ўша гол эвазига рақиб устидан ғалаба қозонгандик. Энди бу ишни миллий терма жамоа билан ҳам амалга оширмоқчимиз.
Ўша ўйинда стандарт вазият юзага келганда, мураббийимиз олдинга боришга кўрсатма бергандилар. Тўп жарима майдончасига оширилгандан кейин дарвозага зарба йўлланди, дарвозабон қайтарди. Кўп футболчилар бир жойга тўпланиб қолишганди. Шунга қарамай тўпни дарвозага йўналтиришга улгурдим.
Осиё Кубогида кўплаб кутилмаган натижалар рўй беряпти. Бу ҳам бўлса жамоалар даражаси бир бирига анча яқинлашиб қолганини билдиради. Ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўришимиз керак", - дейди Достон Турсунов.
Sport TV ва Futbol TV телеканалларининг 23-сентябрь куни кўрсатувлар дастури [6911]
«Реал» ёздаги трансфер хатосидан қаттиқ пушаймон [3827]
Мбаппе Роналду ҳақида: "Франция менга бундай қилишга йўл қўймайди" [2365]
"Реал"да икки футболчининг интизоми алоҳида эътироф этилди [2102]
Ўзбекистон шахматчилари учун мукофот пуллари кескин оширилди [1895]
«Реал» бир юлдузидан халос бўлиши мумкин [1783]
Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [1777]
«Челси» юлдузи Жозе Моуриньо билан ишлашга тайёрлигини билдирди [1714]
Деку «Барселона»ни кучайтириш учун позицияни танлади [1684]
Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1363]













