Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

ОФК рейтинги. Ўзбекистон Ироққа яқинлашди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи доирасида дастлабки тур ўйинлари якунланди. Мусобақа учун йўлланмаларни тақсимлаб берадиган ОФК рейтингидаги ўзгаришларга кўз югуртирамиз.

Бу галги рейтинг клубларнинг сўнгги 4 йилдаги (2016-2019) натижалари асосида тузилади. 2019 йилнинг ноябрь ойида охирида рейтингнинг ҳолати бўйича 2021 ва 2022 йилги мавсумларда мамлакатларга бериладиган ОЧЛ йўлланмалари сони аниқ бўлади.

Ушбу мавсум бошланмасидан аввал Ўзбекистон Ғарб минтақасида 6-ўринни эгаллаб турганди. Бу эса ОЧЛ йўлланмалари сони яна биттага (1+1) камайишини англатар эди. Биз Ироқдан 3,5 баллга ортда қолаётгандик. Аммо саралаш босқичи ва 1-тур ўйинларидан кейин орадаги фарқ анча қисқарди.

Саралаш босқичи
АГМК ва "Пахтакор" биргаликда саралаш босқичида 3та ғалабани қўлга киритишди — 9 очко. Уни клублар сонига бўлсак — 4,5 балл қолади. Саралаш босқичидаги натижаларнинг фақат учдан бири рейтинг жадвалига қўшилишини ҳисобга олсак, биз 1,5 очкога эга бўлдик.

Гуруҳ босқичи, 1-тур
"Локомотив" мусобақани ғалаба билан бошлаган бўлса, "Пахтакор" Теҳронда дуранг ўйнади — 4 очко. Уни иккига бўламиз — 2 очко. Демак, саралаш босқичи билан қўшиб ҳисоблаганда, ушбу мавсумда Ўзбекистон ўз ҳисобини 3,5 баллга тўлдирди. Бу эса Осиё мамлакатлари орасида энг юқори натижа.

2019 йилда энг кўп балл тўплаган мамлакатлар (Ғарб)
Ўзбекистон — 3.5 балл
Саудия Арабистони — 2,85
Эрон — 2,17
БАА — 1,3
Ироқ — 1,3  

Ироқдан ўта оламизми?
Ўзбекистон ОФК коэффициентлар жадвалида Ироқ билан аллақачон тенглашиб олган бўларди, агар "Аз-Заура" Эроннинг "Зоб Оҳан" клуби билан дуранг ўйнамаганида. Мазкур дуранг туфайли Ироқ биздан ҳозирча 1 баллга олдинда. "Локомотив" ва "Пахтакор" гуруҳ босқичи давомида ижобий натижалар қайд этишса, биз жадвалда Ироқдан ўтиб кетамиз. Агар мазкур рейтингда Ғарб минтақада 5-ўринни эгалласак, юқорида айтганимиздек, 2021 ва 2022 йилги мавсумларда Ўзбекистон 1+2 кўринишида квота берилади.

"2+2" квотага эга бўлишимиз мумкинми?
Мумкин. Бунинг учун Ғарб минтақси жадвалида кучли тўртликка киришимиз керак. Айни пайтда 4-ўринни эгаллаб турган Бирлашган Араб Амирликлари биздан 11 баллга олдинда бормоқда. Мазкур тафовутни йўққа чиқариш учун клубларимиз ОЧЛда имкон қадар узоқроққа бориши ва БААнинг 3та клуби гуруҳ босқичидан ўта олмаслиги лозим.

ОФК коэффициентлар жадвали (2019 йил 6 март ҳолатига)

RankMAClub PointsTotal
Points
2016201720182019
1 China PR 14.750 24.567 16.200 2.350 57.867
2 Qatar 22.000 13.400 19.850 1.900 57.150
3 Korea Republic 20.750 9.950 18.350 2.600 51.650
4 Iran 13.000 16.200 18.850 2.167 50.217
5 Japan 10.500 21.850 13.850 2.550 48.750
6 Saudi Arabia 9.500 18.600 10.000 2.850 40.950
7 United Arab Emirates 18.000 11.350 8.100 1.300 38.750
8 Thailand 1.000 15.050 16.200 1.050 33.300
9 Iraq 9.833 8.933 8.633 1.300 28.700
10 Australia 14.000 5.900 7.300 1.100 28.300
11 Uzbekistan 9.750 5.050 9.400 3.500 27.700
12 Philippines 4.667 8.120 5.843 0.967 19.597
13 India 7.667 6.250 4.417 0.450 18.783
14 Tajikistan 0.333 12.900 4.433 0.450 18.117
15 Jordan 4.167 4.900 7.633 0.967 17.667
16 Singapore 4.500 5.138 5.617 0.967 16.222
17 Malaysia 7.167 4.395 3.633 0.450 15.645
18 Turkmenistan 2.000 4.483 7.583 0.350 14.417
19 Syria 5.333 5.933 2.000 0.333 13.600
20 Hong Kong 5.833 1.750 3.300 0.600 11.483
21 Vietnam 4.000 2.800 3.267 1.267 11.333
22 Lebanon 6.333 0.833 3.933 0.167 11.267
23 DPR Korea 0.000 3.433 7.433 0.350 11.217
24 Bahrain 5.333 3.467 1.633 0.667 11.100
25 Maldives 1.333 4.300 4.300 0.000 9.933
26 Myanmar 2.333 1.300 4.062 0.600 8.295
27 Indonesia 0.000 0.000 4.100 0.933 5.033
28 Oman 1.000 2.200 1.583 0.100 4.883
29 Macau 0.000 0.000 4.000 0.000 4.000
30 Cambodia 0.000 1.683 2.250 0.000 3.933
31 Bangladesh 1.000 1.333 1.433 0.000 3.767
32 Palestine 2.000 0.200 0.150 0.633 2.983
33 Kyrgyz Republic 0.000 1.400 0.150 0.100 1.650
34 Laos 1.000 0.150 0.150 0.333 1.633
35 Kuwait 0.000 0.000 0.000 0.933 0.933
36 Sri Lanka 0.000 0.100 0.000 0.350 0.450
37 Bhutan 0.000 0.150 0.150 0.100 0.400
38 Mongolia 0.000 0.000 0.100 0.100 0.200
39 Afghanistan 0.000 0.150 0.000 0.000 0.150
40 Pakistan 0.000 0.000 0.000 0.000 0.000
40 Timor-Leste 0.000 0.000 0.000 0.000 0.000
40 Chinese Taipei 0.000 0.000 0.000 0.000 0.000
40 Nepal 0.000 0.000 0.000 0.000 0.000
40 Guam 0.000 0.000 0.000 0.000 0.000
40 Brunei Darussalam 0.000 0.000 0.000 0.000 0.000
40 Yemen 0.000 0.000 0.000 0.000 0.000

 

Манба: www.stadion.uz.

ОЧЛнинг ҳар бир туридан кейин ОФК коэффициентлар жадвалидаги ўзгаришлар билан таништириб борамиз.

Киритилди: 07:20, 07.03.2019.
Ўқилди: 8789 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.