Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Андижонда «Вилоят ҳокими Кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Андижонда ўтказилган профессионал, ҳаваскор ва қўшма корхоналар жамоалари ўртасидаги "Вилоят ҳокими Кубоги" мусобақаларида водийнинг 13та жамоаси иштирок этди. Жамоалар уч гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда қатнашдилар. 

Мусобақанинг учинчи ўрин учун учрашуви “ЎзДонгЯнг” ва “ЎзСемЮнг” жамоалари баҳс олиб боришди. Ўйин 2:0 ҳисобида “ЎзДонгЯнг” жамоаси ғалабаси билан якунига етди.

Кўплаб мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлган финал учрашувида эса Андижоннинг “Рашмилк” ҳам Наманган вилоятининг “Навбаҳор” жамоалари  куч синашдилар. Кескин курашлар билан кечган баҳсда “Рашмилк” 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олган Андижон  вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда Наманган футболи мутасаддилари турнирда фаол иштирок этган жамоаларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Турли йўналишларда ўзини намоён этган ҳаваскор футболчиларга алоҳида совғалар берилди.

Асосий соврин бўлган Андижон вилоят ҳокими Кубоги “Рашмилк” жамоасига топширилди. 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 16:12, 13.03.2019.
Ўқилди: 2329 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.