Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Нақ 77 нафар тарбияланувчи ёки яна «Аякс» футбол академияси пешқадам!

Баҳо:
+ | -

ЕВРОПА МИЛЛИЙ ЧЕМПИОНАТЛАРИДА ЭНГ КЎП ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРГА ЭГА КЛУБЛАР. CIESFootballObservatory тадқиқот маркази маълумотлари асосида айтсак, ЧЛ-2018Ғ2019нинг бош кашфиёти - «Аякс» «кўҳна қитъа» биринчиликларида тўп сураётган тарбияланувчилари сони билан ҳам алоҳида мақтанишга ҳақли.

Ҳа, Европа миллий лигаларини футболчи билан таъминлаш бобида Асмтердам клуби академияси олдига тушадигани йўқ. CIESFootballObservatory рейтинги билан танишиб чиқишдан олдин у қайси мезонлар бўйича тузилганига тўхталиб ўтиш керак.

Демак, биринчидан, УЕФА тасдиқлаган меъёрга мувофиқ, 15-21 ёш оралиғида клуб тизимида камида 3 йил шуғулланган футболчи унинг тарбияланувчиси ҳисобланади. Иккинчидан, CIESFootballObservatory таҳлилчилари Европанинг 31та мамлакати миллий чемпионати олий дивизионидаги футболчиларни санаб чиқишган.

Тушунарлики, бунда УЕФА рейтинги эътиборга олинган. Хуллас, қитъанинг савияси энг паст чемпионатларига назар солинмаган.

Энди соккер.ру (!!!!!) сайтида берилган рейтинг билан танишиб чиқсак бўлади. Кўрайликчи, яна қайси жамоалар сермаҳсул академияга эга? 

49-52-ўринлар - 28 нафар тарбияланувчи

«Минск» (Беларусь)

«Штутгарт» (Германия)

«Интер» (Италия)

«Локомотив» (Россия)

«Локомотив» - элит гуруҳга киритилган Россиянинг 3та клубидан бири. «Темирйўлчилар» Европанинг кучли 31та чемпионатига футболчи етказиб бериш борасида ўша «Штутгарт» ва «Интер» билан бир қатордалар. Фақат эътиборга олиш керак, бунда тарбияланувчилар сони олинган, уларнинг савияси ёки машҳурлиги бошқа масала. Яна бир ажабланарли томони шуки, «Интер» ва «Штутгарт» Италия ҳамда Германиянинг ушбу рейтингга тушган ягона вакилидир. Нима, бу ушбу мамлакатларда кадрлар тайёрлашга эътибор пастми? «Бавария», «Боруссия» Д., «Ювентус» ва «Милан» каби мегаклублар топ-50дан четда қолганини қандай изоҳлаш керак? Ҳа, бироз ғалати...

46-48-ўринлар - 29 нафар тарбияланувчи

«Русенборг» (Норвегия)

«Атлетико» (Испания)

«Днепр» (Украина)

Украина футболи вакили - «Днепр»га қойил! Днепропетровскда футбол таназзулга учраган бўлсада, клуб академияси бир маромда ишлаб турибди. ЕЛнинг амалдаги ғолиби (шунингдек, Европа суперкубоги соҳиби) - «Атлетико» ҳам шу учликда. «Днепр»нинг энг таниқли тарбияланувчисига келсак, бу Евгений Коноплянка, албатта.

44-45-ўринлар - 30 нафар тарбияланувчи

«Аустрия» (Австрия)

«Нант» (Франция)

Венанинг «Аустрия»си спорт нуқтаи назаридан олдингидек важолатли эмас, аммо клуб тизимидаги ишлар барқарор равишда давом этмоқда. «Нант» хусусида ҳам худди шундай дейиш мумкин.

38-43-ўринлар - 31 нафар тарбияланувчи

«Спартак» (Россия)

«Базель» (Швейцария)

«Рапид» (Австрия)

«Зенит» (Россия)

«Сигма» (Чехия)

«Мальмё» (Швеция)

Россия Премьер-лигасидаги икки ашаддий рақиб - «Спартак» ва «Зенит»нинг бу борадаги мавқеи теппа-тенг, ҳозирча, албатта. Дарвоқе, ўтган мавсумга нисбатан олсак, «Зенит» тарбияланувчилари сафи икки футболчи ҳисобига узайган бўлса, «Спартак» йил давомида 4 нафар ўйинчи йўқотди. Диққат қилинг, «митти» Австриядан яна бир вакил бор - «Рапид».

33-37-ўринлар - 32 нафар тарбияланувчи

МТК (Венгрия)

«Манчестер Сити» (Англия)

«Херенвен» (Голландия)

«Ренн» (Франция)

«Атлетик» (Испания)

Қаранг, «нотаниш» МТК (Будапешт) ҳаммага таниш «Манчестер Сити» ва «Атлетик» билан тенг - бир қарашда ғалати кўринадиган яна бир манзара. Мисол учун, «РБ Лейпциг» дарвозабони Петер Гулачи айнан Венгрия жамоаси даргоҳида таҳсил олган.

31-32-ўринлар - 33 нафар тарбияланувчи

«Маккаби» Т-А. (Исроил)

«Арсенал» (Англия)

Навбатдаги қизиқарли «қўшничилик». Ахир «Арсенал» қаердаю, «Маккаби» қаёқда? Албатта, номлар бўйича олсак, «канонирлар» яққол устунлар: Сеск Фабрегас («Монако»), Серж Гнабри («Бавария»), Войцех Шесни («Ювентус»), Жек Уилшир («Вест Хэм»).

29-30-ўринлар - 34 нафар тарбияланувчи

«Стандарт» (Бельгия)

«Нитра» (Словакия)

Билмаганларга маълумот: «Нитра» Словакиянинг шу номдаги кичик шаҳарчаси шарафини ҳимоя қилади. Спортдаги натижалар нуқтаи назаридан қарасак, бу клуб асло мақтанолмайди. Аммо Мирослав Стох каби футболчиларни катта аренага олиб чиққанидан ғурурланишга мутлақо ҳақли. «Стандарт» тарбияланувчилари орасида эса машҳур йигитлар кўп - Аксель Витцель, Миши Батшуайи, Кристиан Бентеке, Маруан Феллайни (тўғри, у ҳозир Хитойда ўйнамоқда), Стивен Дефур...

28-ўрин - 35 нафар тарбияланувчи

БАТЭ (Беларусь)

Беларусь футболи даражасини ҳисобга олсак, муносиб ўрин, тўғри, БАТЭ бағридан чиққан аксарият футболчилар маҳаллий чемпионатда тўп суришади.

26-27-ўринлар - 37 нафар тарбияланувчи

«Славия» (Чехия)

АЗ (Голландия)

Чехия клуби азалдан яхшигина мактаби билан ажралиб туради. Унинг Чехия миллий жамоаси учун муҳимлик даражаси анча баланд. АЗ (Алкмаар)га келсак, Голландияда болалар футболида ишлар қандай йўлга қўйилгани кўпчиликка маълум.

22-25-ўринлар - 38 нафар тарбияланувчи

«Монако» (Франция)

«МЮ» (Англия)

«Андерлехт» (Бельгия)

«Левски» (Болгария)

Болгария жамоаси мактабидан чиққан энг машҳур йигитлардан бири - бу Ивелин Попов. «Монако», «МЮ» ва «Андерлехт»да эса сифат жуда юқори. Мисол учун, князлик жамоасида тарбияланган Килиан Мбаппенинг бир ўзи кўп нарсани англатади. 

21-ўрин - 39 нафар тарбияланувчи

ХИК (Финляндия)

Асли россиялик Роман Ерёменко айнан Хельсинки жамоасида шуғулланган. Умуман, Финляндия вакилининг кўплаб тарбияланувчилари унчалик таниқли эмас.

20-ўрин - 40 нафар тарбияланувчи

 «ПСЖ» (Франция)

Ҳа, Париж клуби тайёр футболчиларни сотиб олишга уста, аммо унинг ихтиёридаги академия самараси ҳам чакки эмас. Қаранг, «ПСЖ» таълимини олган йигитлардан бемалол 2та жамоа таркибини шакллантириш мумкин.

19-ўрин - 43 нафар тарбияланувчи

«Фейеноорд» (Голландия)

«Жануб фахри» мақомини олган голланд жамоаси тарбияланувчиларидан тузилган рўйхат ҳам узун, ҳам «сифатли». 43талик рўйхатнинг бошида ҳамон Робин ван Перси турибди.

18-ўрин - 44 нафар тарбияланувчи

«Рад» (Сербия)

Кутилмаган ҳолат! Сербия клубини ким билади? «Рад» айнан маҳсулдор академияси билан ғурурланишга ҳақли. «Локомотив» (Москва) сафида Россия чемпиони бўлган Неманья Пейчинович айнан шу жамоа тарбияланувчиси саналади. Тўғри, у ушбу рўйхатга киритилмаган, чунки айни пайт Хитойда ўйнамоқда.

14-17-ўринлар - 45 нафар тарбияланувчи

«Лион» (Франция)

ПСВ (Голландия)

«Порту» (Португалия)

«Бенфика» (Португалия)

Бу гуруҳда фақат кучли академияга эса машҳур клублар бор. Тўғри, Португалиянинг икки гранди сал бошқача йўсинда ишлайди. Яъни «Порту» ҳам, «Бенфика» ҳам асосан Жанубий америкалик иқтидорларни топиб, уларни яхши шартлар асосида ўз даргоҳига жалб этади. Қисқаси, португалияликлар нисбатан шаклланган ёш футболчиларга 3-5 йил ичида «сайқал» беришни яхши ўзлаштиришган.

13-ўрин - 47 нафар тарбияланувчи

«Барселона» (Испания)

Католония фахрининг статистикасида нафақат сон, балки сифат ҳам ҳайратланарли. Рақамларда ифода этсак, рейтинг варақасига киритилган 47 нафар тарбияланувчидан 34 нафари «кўҳна қитъа»нинг энг сара 5та миллий чемпионатида ўйнамоқда. Умуман, бу «сюрприз» эмас: «Ла Масия» довруғидан ҳамма хабардор. Академиядан чиққан энг қимматбаҳо «жавоҳир» - миллионлар кумири Лионель Месси, шубҳасиз.

11-12-ўринлар - 48 нафар тарбияланувчи

«Воеводина» (Сербия)

«Шахтёр» (Украина)

Сербиянинг яна бир клуби, буниси футбол оламига Синиша Михайловичдек ижрочини тақдим этгани билан тилларга тушган. Украинада эса Донецкнинг «Шахтёр» клуби академияси роли тобора ошиб бормоқда. Тўғри, асосий жамоани ҳали-ҳамон Жанубий америкалик легионерларсиз тасаввур қилиб бўлмасада, маҳаллий йигитларга кенг имконият берилмоқда.

9-10-ўринлар - 50 нафар тарбияланувчи

«Динамо» (Беларусь)

«Хайдук» (Хорватия)

Сифатни назарда тутсак, бу иккиликда «Хайдук» анча устун, албатта. Ҳар ҳолда, Сплитда таҳсил олган 50 нафар футболчи орасида  жаҳоннинг вице-чемпионлари ҳам бор. Минск «Динамо»си эса ҳозирча бундай даражадаги тарбияланувчилари билан мақтанолмайди.

8-ўрин - 52 нафар тарбияланувчи 

«Спарта» (Чехия)

Европанинг шарқий қисмида ги энг илғорлар сафида турадиган «футболчилар фабрикаси»га эга клуб. Прагаликлар академиясида йўлга қўйилган иш ва унинг самараси кўплаб жамоаларда ҳавас уйғотади.

7-ўрин - 53 нафар тарбияланувчи

 «Реал» (Испания)

«Қироллик клуби»ни мегаюлдуз мақомидаги легионерларсиз тассаввур қилиш қийин. Лекин жамоа академияси ҳам бинойидек самара бермоқда. Ҳар ҳолда, «Мадрид» ушбу рейтингга кирган топ-клублар (Испания, Англия, Франция, Германия ва Италия грандлари) орасида пешқадам бўлиб турибди.

6-ўрин - 58 нафар тарбияланувчи

«Спортинг» (Португалия)

Португалия футболидаги асосий «инкубатор». Криштиану Роналду қайси жамоа академиясида шуғулланганини биласизми? Ҳа, барака топинг - у «Спортинг» тарбияланувчиси!

5-ўрин - 61 нафар тарбияланувчи

«Црвена Звезда» (Сербия)

Болқон ҳудудининг яна бир серҳосил жамоаси. Сербиялик кўплаб машҳур ўйинчилар айнан «Звезда» мактабида сабоқ олишган.

4-ўрин - 66 нафар тарбияланувчи 

«Динамо» Зг. (Хорватия)

Загреб «Динамо»сига таъриф керакми? Бунинг учун биргина Лука Модрич кифоя қилади. ЖЧ-2018нинг энг яхши футболчиси, «Олтин тўп» соҳиби айнан Хорватия пойтахти жамоаси тарбияланувчисидир.

2-3-ўринлар - 69 нафар тарбияланувчи

«Динамо» К. (Украина)

«Партизан» (Сербия)

Рейтингнинг 2-3-қаторлари ҳам Шарқий европаликларга тегишли. Алоҳида айтиш керак, охирги йилда айниқса, Киев «Динамо»си рейтинг бўйича катта ўсишга эришди. Яъни элит лигалардаги тарбияланувчилари сони бирданига 15 нафарга ошди. Белград шарафини ҳимоя қилувчи  «Партизан»да ҳам ўсиш суръати яхши: Қ10 нафар тарбияланувчи.

1-ўрин - 77 нафар тарбияланувчи 

«Аякс» (Голландия)

Амстердам жамоаси мактабининг етакчи эканлиги ҳеч кимни ортиқча ажаблантирмаслиги керак. Чунончи, «Аякс» узоқ йиллардан буён иқтидорлар конвейери бўлиб келмоқда.

 

ЎРТАГА

Умумий олганда, ушбу рейтингга 23та мамлакат клублари тушди. Энг кўп вакил Голландия ва Франциядан (5та клуб). Тарбияланувчиларнинг умумий сони бўйича эса голландлар олдинда. 

1. Голландия - 5та клуб («Аякс», ПСВ, «Фейеноорд», АЗ, «Херенвен»), жами 234 нафар тарбияланувчи

2. Франция - 5та клуб («Лион», «ПСЖ», «Монако», «Ренн», Нант»), жами 185 нафар тарбияланувчи

3. Сербия - 4та клуб («Партизан», «Црвена Звезда», «Воеводина», «Рад»), жами 222 нафар тарбияланувчи

4. Испания - 4та клуб («Реал», «Барселона», «Атлетик», «Атлетико»), жами 161 нафар тарбияланувчи

5. Португалия - 3та клуб («Спортинг», «Порту», «Бенфика»), жами 148 нафар тарбияланувчи

6. Украина - 3та клуб («Динамо» К., «Шахтёр», «Днепр»), жами 146 нафар тарбияланувчи

7. Чехия - 3та клуб («Спарта», «Славия», «Сигма»), жами 120 нафар тарбияланувчи

8. Беларусь - 3та клуб («Динамо», БАТЭ, «Минск»), жами 113 нафар тарбияланувчи

9. Англия - 3та клуб («МЮ», «Арсенал», «Манчестер Сити»), жами 103 нафар тарбияланувчи

10. Россия - 3та клуб («Спартак», «Зенит», «Локомотив»), жами 90 нафар тарбияланувчи

11. Хорватия - 2та клуб («Динамо» Зг., «Хайдук»), жами 116 нафар тарбияланувчи

12. Бельгия - 2та клуб («Андерлехт», «Стандарт»), жами 72 нафар тарбияланувчи

13. Австрия - 2а клуб («Рапид», «Аустрия»), жами 61 нафар тарбияланувчи

14. Финляндия - 1та клуб (ХИК), 39 нафар тарбияланувчи

15. Болгария - 1та клуб («Левски»), 38 нафар тарбияланувчи

16. Словакия - 1та клуб («Митра»), 34 нафар тарбияланувчи

17. Исроил - 1та клуб («Маккаби» Т-А.), 33 нафар тарбияланувчи

18. Венгрия - 1та клуб (МТК), 32 нафар тарбияланувчи

19. Швейцария - 1та клуб («Базель»), 31 нафар тарбияланувчи

20. Швеция - 1та клуб («Мальмё»»), 31 нафар тарбияланувчи

21. Норвегия - 1та клуб («Русенборг»), 29 нафар тарбияланувчи

22. Германия - 1та клуб («Штутгарт»), 28 нафар тарбияланувчи

23. Италия - 1та клуб («Интер»), 28 нафар тарбияланувчи

Манба: InterFutbol
Киритилди: 11:11, 24.03.2019.
Ўқилди: 3898 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.