Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Чимкент-Тошкент дўстлик веломарафонининг ғолиблари аниқланди

Баҳо:
+ | -

Бугун Қозоғистонда «Ўзбекистон йили” дастури доирасида Чимкент-Тошкент шаҳарлари орасида веломарафон ўтказилди. Чимкент шаҳрининг ҳокимияти олдидан старт олган пойга Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси олдида якун топди.

130 километрли масофага ўтказилган мазкур велопойгада нафақат Ўзбекистон ва Қозоғистон, балки бошқа мамлакат вакиллари ҳам иштирок этишди. Ўтказилган муросасиз беллашувда қозоғистонлик Алексей Седоренко марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.

Чимкент – Тошкент веломарафони, 130 км.
1-ўрин: Алексей Седоренко (Қозоғистон)
2-ўрин: Мэтью Райт (Англия)
3-ўрин: Шоҳруҳ Юнусов (Ўзбекистон)

Шунингдек, тақдирлаш маросимида мусобақада иштирок этган энг ёши катта спортчиларга ҳам эсдалик совғалари топширилди. Унда аёллар орасида Светлана Исаева (50 ёш) ва эркаклардан Хурсанд Шеров (61 ёш) ўзлари учун аталган махсус совғани қабул қилиб олишди.

Тадбир аъло даражада ташкил қилинган. Божхона ва чегара бўйича ҳам муаммо бўлмади. Тошкентга кўп келардим, аммо бундай кенг ва чиройли кўчалардан, бетакрор архитектура ишларидан биринчи бор баҳраманд бўляпман. Оммавий спорт тадбирлари инсонларни бир-бирига янада яқинлаштиради. Бундай тадбирлар икки давлат ўртасидаги кўп асрлик дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга катта хизмат қилади. Пойгада ғалаба қозонганимдан хурсандман ва сизларни ҳам ўз юртимизда ўтадиган оммавий спорт тадбирларига чорлаб қоламан”, – деди мусобақа ғолиби Алексей Седоренко.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 17:34, 30.03.2019.
Ўқилди: 1689 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4275]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3808]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2320]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2186]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2154]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2034]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1929]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1842]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1486]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик