Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

ОФК рейтинги. Ироққа озина яқинлашдик

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи доирасида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобақа учун йўлланмаларни тақсимлаб берадиган ОФК рейтингидаги ўзгаришларга тўхталиб ўтамиз.

Бу галги рейтинг клубларнинг сўнгги 4 йилдаги (2016-2019) натижалари асосида тузилади. 2019 йилнинг ноябрь ойида охирида рейтингнинг ҳолати бўйича 2021 ва 2022 йилги мавсумларда мамлакатларга бериладиган ОЧЛ йўлланмалари сони аниқ бўлади.

3-турда "Пахтакор" ўз майдонида Қатарнинг "Ас-Садд" клубини қабул қилиб, жанговар дурангга имзо чекди. "Локомотив" эса сафарда "Ал-Иттиҳод" меҳмони бўлиб, ижобий натижа қайд этиши мумкин эди. Аммо ўйин давомида йўлга қўйилган қўпол хатолар ва фойдаланилмаган вазиятлар туфайли "темирйўлчилар" камида 1 очкони қўлга чиқаришди.

Натижада мазкур турда ўзбек жамоалари қўлга киритган бир очко иккига бўлиниб, 0,5 балл ҳисобимизга қўшиб қўйилди. Рейтингдаги очколаримиз 29,700га етди.

Ғарб минтақасида биздан олдинда бораётган Ироқ бу сафар ўз ҳисобига очко қўша олмади. ОЧЛда иштирок этаётган ироқликларнинг ягона клуби "Аз-Заура" ушбу турда Саудиянинг "Ан-Насср" клубига имкониятни бой берди. Шу боис, Ироқ ва Ўзбекистон ўртасидаги очколар фарқи 2,0 баллни ташкил этмоқда.

2019 йилда энг кўп балл тўплаган мамлакатлар (Ғарб)
Эрон — 6,500
Ўзбекистон — 5.500 балл
Ироқ — 4,300
Қатар — 4,567
Саудия Арабистони — 5,100
БАА — 3,967

Айни пайтда Ўзбекистон ОФК коэффициентлар жадвалининг Ғарб минтақасида 6-ўринни эгаллаб турибди. Бу эса ОЧЛ учун бор-йўғи 1+1 кўринишида йўлланма берилишини англатади. Биз йил охирига келиб 5-ўринга кўтарилсак, 2021 ва 2022 йилги мавсумларда 1+2 кўринишидаги квоталарга эга бўламиз.

"2+2" квотага эга бўлишимиз мумкинми?
Мумкин. Бунинг учун Ғарб минтақси жадвалида кучли тўртликка киришимиз керак. Айни пайтда 4-ўринни эгаллаб турган Бирлашган Араб Амирликлари биздан тахминан 11,7 баллга олдинда бормоқда. Мазкур тафовутни йўққа чиқариш учун клубларимиз ОЧЛда имкон қадар узоқроққа бориши ва БААнинг 3та клуби гуруҳ босқичидан ўта олмаслиги лозим.

RankMvmtMAClub PointsTotal
Points
2016201720182019
1 China PR 14.750 24.567 16.200 5.350 60.867
2 Qatar 22.000 13.400 19.850 4.567 59.817
3 Korea Republic 20.750 9.950 18.350 5.850 54.900
4 Iran 13.000 16.200 18.850 6.500 54.550
5 Japan 10.500 21.850 13.850 6.050 52.250
6 Saudi Arabia 9.500 18.600 10.000 5.100 43.200
7 United Arab Emirates 18.000 11.350 8.100 3.967 41.417
8 Thailand 1.000 15.050 16.200 4.050 36.300
9 Iraq 9.833 8.933 8.633 4.300 31.700
10 Uzbekistan 9.750 5.050 9.400 5.500 29.700
11 Australia 14.000 5.900 7.300 1.600 28.800
12 Philippines 4.667 8.120 5.843 2.633 21.263
13 India 7.667 6.250 4.417 0.883 19.217
14 Jordan 4.167 4.900 7.633 2.467 19.167
15 Tajikistan 0.333 12.900 4.433 1.000 18.667
16 Singapore 4.500 5.138 5.617 2.133 17.388
17 Malaysia 7.167 4.395 3.633 1.450 16.645
18 Turkmenistan 2.000 4.483 7.583 0.733 14.800
19 Syria 5.333 5.933 2.000 1.333 14.600
20 DPR Korea 0.000 3.433 7.433 1.400 12.267
20 Bahrain 5.333 3.467 1.633 1.833 12.267
22 Hong Kong 5.833 1.750 3.300 1.150 12.033
23 Vietnam 4.000 2.800 3.267 1.933 12.000
24 Lebanon 6.333 0.833 3.933 0.833 11.933
25 Maldives 1.333 4.300 4.300 0.000 9.933
26 Myanmar 2.333 1.300 4.062 1.100 8.795
27 Indonesia 0.000 0.000 4.100 2.100 6.200
28 Cambodia 0.000 1.683 2.250 1.000 4.933
29 Oman 1.000 2.200 1.583 0.100 4.883
30 Bangladesh 1.000 1.333 1.433 1.000 4.767
31 Macau 0.000 0.000 4.000 0.000 4.000
32 Palestine 2.000 0.200 0.150 0.633 2.983
33 Kyrgyz Republic 0.000 1.400 0.150 0.433 1.983
34 Kuwait 0.000 0.000 0.000 1.933 1.933
35 Laos 1.000 0.150 0.150 0.333 1.633
36 Sri Lanka 0.000 0.100 0.000 0.350 0.450
37 Bhutan 0.000 0.150 0.150 0.100 0.400
38 Mongolia 0.000 0.000 0.100 0.100 0.200
39 Afghanistan 0.000 0.150 0.000 0.000 0.150

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:38, 12.04.2019.
Ўқилди: 7506 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.