Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Нигериялик футболчи Тошкент мактабларида

Баҳо:
+ | -
Бўлим:
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 256-умумтаълим мактабида “Атлас ва адраслар фестивали” бўлиб ўтди.   Мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчилари томонидан тайёрланган “Festival of Atlas and adras” дастуридан 1-4 синф ўқувчилари иштирокидаги турли хил чиқишлар, саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ўрин олди. Ўзбек миллий матосидан тикилган кийимлар намойиш қилиниб, уларга инглиз тилида таъриф берилди.    Шунингдек, тадбирда ўқувчилар иштирокида викторина ўйинлари ҳам ўтказилди. Ўзбек халқ эртаклари расмларини чизиб, эртак мазмунини инглиз тилида равон ва батафсил сўзлаб берган ўқувчилар рағбатлантирилди.    – Тадбиримизга ота-оналар, маҳалла фаоллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда нигериялик футболчиларни таклиф қилган эдик, – дейди мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Дилноза Саъдуллаева. – Уларнинг ташрифи ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар юртимиз ҳақидаги таассуротлари ва Нигериядаги таълим-тарбия жараёнлари ҳақида ўқувчи-ёшларга сўзлаб берди. Улар айниқса, қадимий шаҳарларимиз, ёдгорликларимиз ва миллий таомларимиз ҳақида тўлқинланиб гапирди. Адрас ва атлас матоларимиз ва либослар намойишини кўриб ҳайратини яшира олишмади.    1 минг 215 нафар ўқувчи таҳсил олувчи ушбу даргоҳда мунтазам равишда таълим сифатини ошириш мақсадида турли хил лойиҳалар амалга ошириб келинади. Мисол учун, жума кунлари ўтказилиб келинаётган “Очиқ эшиклар куни” ўқувчиларга олган билимлари ва иқтидорларини ота-оналари олдида намойиш қилиш ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.    photo_2019-05-18_18-12-19.jpg   – Ҳар ойнинг жума куни “Фанлараро боғлиқликда таълим ва тарбиянинг уйғунлигига эришиш усуллари” мавзусидаги “Очиқ эшиклар куни” лойиҳаси доирасида барча фанлардан очиқ дарсларни ташкил қилиш анъанасини йўлга қўйганмиз, – дейди мактаб директори Муҳтарам Якубова. – Дарсларнинг ноанъанавий тарзда, юқори савияда кўтаринки руҳда ташкил қилинишига алоҳида эътибор қаратяпмиз. Ташаббусларимиз кутилгандан-да яхши самара бермоқда. Ой давомида ўқитувчилар ва ўқувчилар ўз устиларида тинимсиз ишлаб муваффақият қозонмоқда. Қувонарлиси, ота-оналар ҳам бизни қўллаб-қувватлаб, фарзандларига мавзуларни такрорлаш ва мустаҳкамлашда кўмак бермоқда. Бу эса оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигини янада кучайтиришга хизмат қилади.    Инглиз тили фани ўқитувчилари томонидан тайёрланган бу галги тадбир ҳам ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқиши ва иштиёқини янада оширди. 
Манба: UZA
Киритилди: 00:48, 19.05.2019.
Ўқилди: 3104 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.