Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 0-0 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-0 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда - Штутгарт
27/11 22:45 Штурм - Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако - Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла - Ювентус
28/11 01:00 Болонья - Лилль
28/11 01:00 Селтик - Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб - Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль - Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ - Шахтёр

Якунланаётган мавсумнинг энг ёдда қоларли дақиқалари ҳақида Яҳёхўжа Улуғхўжаев мақоласи

Баҳо:
+ | -

Аввало, бу мавсумда Евро футболда бир нечта катта ўзгаришлар ва кутилмаган воқеалар содир бўлгани ҳақида айтиб ўтишимиз даркор. Бугун ана шу воқеаларнинг энг муҳимлари ҳақида қисқача хотирлаб ўтамиз

Роналдунинг «Реал Мадрид»дан кетиши, ёхуд Мадрид тахти эгасиз қолиб кетди…

Тўғриси, ЕЧЛда кетма-кет 3 бор чемпионликни қўлга киритган клуб сафини тарк этиш бир қарашда ноўриндек кўринган бўлсада, бу қарор ўзини тўлиқ оқлади десак, адашмаган бўламиз. У кетгач, «Реал Мадрид» ўз тарихидаги энг ёмон мавсумни ўтказди ва бирорта мусобақада ғолиб бўла олмади.  Роналду эса, Италия чемпионатида йўқолиб қолмади ва жамоасининг ўйинларини янада томошабоп ва сифатли бўлиши учун ўз ҳиссасини қўшди.  Мавсум сўнгида эса  «А серия»нинг энг яхши ўйинчиси, дея эътироф этилди. Криш бу иши билан унинг иқтидорига шубҳа қилган кўплаб мухлислар учун катта сабоқ бериб қўйди. Бир қарашда ЕЧЛдаги омадсизликдан сўнг Роналдунинг Италиядаги фаолияти кўримсизгина туюлиши мумкин, бироқ  у «Атлетико» билан кечган баҳсда жамоани елкасида кўтариб  кейинги босқичга олиб чиқди. «Аякс» билан бўлган баҳснинг иккаласида ҳам яримта имкониятдан фойдаланди ва жамоага умид олиб келди. Афсуски, ғолиблик учун умиднинг ўзигина  камлик қилади…

Эрик тен Хаг ва унинг «қон кўрмаган» йигитлари

Мен бу мураббий ва  бу жамоага ҳурмат билан ёндошиш ниятидаман, зеро, улар бунга ҳақли. ЕЧЛга бир нечта саралаш баҳсларидан ўтиб етиб келган клубни чемпионатда  шов-шув кўтаришига футболчиларнинг ота-онасидан бошқа ҳеч ким ишонмаган бўлса, ажаб эмас. Футболчиларнинг ўзлари эса шов-шув кўтаришганини финал остонасида сезиб қолишди ва бир лаҳзага ғафлатда қолишди. Ёдингизда бўлса Зиеш «Кройф арена»да 2-голни киритгач, иккита қўлини «Х» кўринишида мухлисларга кўрсатган ва бу билан рақибнинг таслим бўлганини эълон қилган эди.

Айнан шу сонияларда «Аякс»  ўйин сўнгигача қандай услубдан фойдаланишни эмас, ЕЧЛда нималар қилгани ҳақидаги ширин ҳаёлларга берилиб кетди ва ўзи кўтарган шов-шувнинг шовқини остида  турнирдан қандай чиқиб кетиб қолганини ҳам тушунмай қолди. Тан олиш керак, «Аякс» «Тоттенҳем»дан кучлироқ эди. Биринчи бўлимда киритилган иккита гол эвазига Эрик тен Хаг шогирдлари ўзлари яратган енгилмас «Аякс»нинг юлдуз футболчилари образига тушиб қолишди ва оқибатда «Шпорлар» томонидан ўз услубларида мағлубиятга учратилди!

Саҳна кўриниши тугаб,  пардалар туширилгандагина «Аякс» футболчилари биринчи бўлимдан сўнг нақадар образга кириб кетишганини ҳис қилишди, бироқ энди кеч эди. «Тоттенҳем» эса «Аякс»нинг ўз услубидан фойдаланган ҳолда уларни мағлуб этган ва финал ҳақида орзу қилишни бошлаб юборган эди!

Бу воқеа мавсумдаги энг муҳим ҳодисалардан бири бўлди. Тан олиш керак, «Аякс» «Реал Мадрид» ва «Ювентус» сингари супер клубларни енгиб миллионлаб мухлислар орттирди, бироқ  улар ўзлари билан тенг кучли рақибга ўз хатолари эвазигагина енгилишгани ўта аламли холат сифатида «Аякс»нинг «Юлдузча» футболчиларининг хотираларида абадий қолиб кетса, ажаб эмас

Омадли ва омадсиз «Манчестер Сити»нинг устози!

Ҳосеп Гвардиола «шаҳарликлар» тепасига келгач янги жамоани қуриб ишга туширди десак, адашмаган бўламиз. У ҳамма нарсани ўз фалсафасига мослаб олди. Унинг футболчилари бу мавсумда АПЛда чемпион бўлибгина қолмай мамлакатнинг иккита кубогида зафар қучишди ва бу билан  мутлоқ рекорд ўрнатишди. Гвардиола ўз услубига таянган ҳолда фантастик «Ливерпул»дан чемпионлик пойгасида илгарилаб кетди ва 14 та учрашувда қаторасига ғалаба қозониб ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритди. Афсуски, Гвардиоланинг клубга таклиф этилишидан кўзланган асосий мақсад саналган ЕЧЛ соврини «Манчестер Сити» учун ҳали-ҳамон орзулигича қолмоқда. Гвардиолага қадар ҳам клуб икки бор чемпионликни қўлга киритган, ўзига яраша тарихга эга клуб эди. «Шаҳарликлар» мухлислари Гвардиоланинг келиши, клубга узоқ кутилган ЕЧЛдаги ғалабани келтиришидан умидвор бўлишган эди. Афсуски, ўтган мавсумда «Ливерпул»дан ўта олмаган «Ман Сити» бу сафар «Тоттенҳем» устидан ғалаба қозонса ҳам чорак финалда қолиб кетди. Тўғриси, Гвариоланинг ўз фалсафасига таянган ҳолда АПЛда яққол фоворитга айланганига қойил қолмасдан иложимиз йўқ, бироқ танганинг икки томони бўлади деганларидек унинг ЕЧЛдаги омадсизлигини ҳам инобатга олиб ўтишни жоиз деб топдик.

Гваридиола жуда кучли ва бироқ ЕЧЛ борасида бироз омадсиз мутахассислигича қолмоқда. Унинг «Барселона»даги ғалабаларини «Мессининг фантастик ўйинисиз қўлга кирита олмас эди» деган фикр тобора ўзини оқлаб бораётгани кишини бироз хафа қилмоқда.

«Барселона»нинг ўта аламли ва шубҳали мағлубияти…

Мақоланинг бу қисмини олиб қолиш ёки ўчириб юбориш ҳақида кўп ўйладим ва уни қолдиришга журъат этдим. Ҳар холда бу мақолани ўз блогим учун ёздим ва унинг камчиликлари учун сайтимиз эмас, фақат ўзим жавобгарман.

Биринчи баҳсдаги 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, 99% мухлислар финалда «Барселона» ўйнашига амин бўлишган эди. Буни қарангки, «Ливерпуль» Салаҳ ва Фирминосиз АПЛ клубларини ютиш учун катта куч сарфласада, «Барселона»ни уларнинг ёрдамисиз ҳам 4:0 ҳисобда мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Тўғриси, жуда баҳсли ҳолат. Кимдир бу ғалабада «Ливерпул»нинг иштиёқи бош ролни ижро этди деса, яна кимдир «Барселона» учун бундай фокус( Рома, ПСЖ жамоаларига қарши кечган баҳсларни эсланг) улар учун бегона эмас эканлигини дарров пайқашди. Ҳар бир инсоннинг ўз танлов ҳуқуқи бор. Шахсан мени ўша учрашувдаги «Барса» футболчиларининг ўзларини тутиши ҳайратда қолдирди. Майли тафсилотларга тўлиқ тўхталиш ниятим йўқ, шу сабаб кичик бир фактни келтириб ўтаман. Россияда спорт блогери сифатида ишлаб келаётган бир дўстимнинг айтишича, «Барселона»нинг ЕЧЛда ғолиб бўлиши эвазига оладиган мукофот пули тотализатор компанияларида айланадиган пулларнинг олдида шунчаки «чой ичиб» қолади ва клублар буни бизданда яхши билишади. Бу мавзуга шу ерда нуқта қўймоқчиман, сабаби шунчаки фаразга суянган холда исбот ва далилсиз «Барселона»ни айблашимиз ноўрин. Шундай бўлсада, ушбу учрашув қарийб 14,6 миллион инсоннинг умумий хисобда 1 миллиарддан зиёдроқ пулни  Букмекерлик идораларида бой бергани билан ёҳуд «Ливерпуль»нинг ақл бовар қилмас даражада  90 дақиқа  давомида кўрсатган қаҳрамонлиги билан футбол тарихидаги энг дахшатли камбек сифатида ёдимизда  абадий қолди.

Ҳамма ўзи тўғри деб билган ҳақиқатга ишониши мумкин ва ҳар бир инсон  бунга хақли!
                                                                                                                

                                                                                                                  Бернард Шоу


«Миллатлар Лигаси» мусобақаси ўз бўйиданда баландга сакради!

Бу турнирнинг формати ва унинг узоқ давом этишини инобатга олган кўплаб мутахассислар  турнир зерикарли ўтишини тахмин қилишган эди. Буни қарангки, ҳаммаси бошқача тус олди ва бу турнир якунига яқинлашгани сари аудиторияси кенгайгандан кенгаяверди. Энг қувонарлиси шундаки, бу турнирда фоворит ёки аутсайдер тушунчаси деярли ишлатилмади. Сабаби, гуруҳларда тенг кучли рақиблар тўқнаш келишди ва бу омил учрашувларнинг томошабоп бўлишини таъминлаб берди.  Мавсумда ўзининг илк ғолибини аниқловчи турнирнинг ярим финалига етиб келган Англия, Шведцария, Голландия, Португалия терма жамоалари ғалаба учун бор кучи билан жанг қилиши аниқ. Ярим финал учрашувлари 5-6 - июнь санасида бўлиб ўтса, 3-ўрин учун баҳс ва финал ўйинлари 9- июнга белгиланган. Бу мавсумда якунига етадиган дебютант турнир ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлади ва мавсумнинг кўзига кўринадиган воқеаларидан бири бўлди десак, умид қиламизки адашмаган бўламиз!

Я . У

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:02, 20.05.2019.
Ўқилди: 5606 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.