Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Александр Хомяков: "Мураббийлар кунига шогирдларим ажойиб совға ҳадя қилишди"

Баҳо:
+ | -

21-тур доирасида бўлиб ўтган "Андижон"-"Сурхон" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

Шубҳасиз ўйиндан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. Мухлислар қаршисида ғалаба қозонишимиз шарт эди! Чунки, уларни сўнгги маротаба ўз майдонимизда "Бухоро" жамоасига қарши учрашувда хурсанд қилган эдик. Бугунги рақиб кучли эканлигини билардик. Ўйин биз ўйлагандан ҳам яхши ўтди. Биз ҳимояда бехато ўйнаб, ҳужумда рақибни жазолашга ҳаракат қилдик. Ўзингиз кўрдингиз, биз рақиб жарима майдончасида етарлик хавфли вазиятлар содир этдик. Айниқса, иккинчи бўлимда ҳужумларимиз сони ошиб кетди. Биринчи бўлимда озгина асабийлашдик, рақибни эркин ўйнашига имкон бердик, ўйин режаси биз ўйлагандек чиқмади. Иккинчи бўлим шукрки, биз ўйлагандек ўтди, ўйин тизгини тўлалигича қўлимизга ўтди. Учрашувни ёқмаган жиҳати-вазиятларни голга айлантира олмаганимиз бўлди. Лекин шундай бўлсада, шогирларимнинг кўрсатган ўйинидан хурсандман. Ҳозир куз. Футболда очколар кузда саналади деган нақл бор. Ўзингиз гувоҳи бўляпсиз, кузда ҳеч қандай жамоа урғуни чиройли ўйингамас, натижага қаратади. Қайтариб айтаман, футболчиларимнинг ҳаракатларимдан қониқдим. Улар мураббийлар кунига ажойиб совға қилишди бугун менга. Кеча ўзлари ваъда беришганди.

- Шаҳзод Убайдуллаев гол уряпти, жамоа ғалаба қозонмоқда. Лекин савол қуйидагича: жуда кўплаб вазиятларни кўкка совурмоқда, сабаби нимада деб ўйлайсиз? Ёшлик қиляптими ёки тажриба етишмаяптими?

- Ҳа, тўғри, аммо Шаҳзод бундай савия ва муҳитда биринчи марта ўйнаяпти. Шунинг учун унга қаердадир тажриба етишмайди, яна қаердадир ёшлик қилиб қўяди. Ёки баъзи ҳолатларда ҳаяжонланади. Менимча, унинг бу камчилиги вақт билан ўтиб кетади. Ёши улғайган сари тажрибасини ошириб бораверади. Энг асосийси, унда имкониятлар пайдо бўляпти. Агар яратилаётган вазиятларидан тўлиқ фойдаланса, тажрибаси ҳам ортиб бораверади. Аммо унутмаслигимиз керакки, у ҳали ёш футболчи. Бундан ташқари, биз оғир ўйинларни ўтказяпмиз. Босим остида ҳам ўйнаяпмиз. Балки шу жиҳатлар ҳам таъсир қилиши мумкин.

- Бугунги ғалабадан кейин «Андижон» 9-ўринга чиқиб олди. Кейинги турда Қаршига боради ва сўнг охирги тўртта учрашувни ўз майдонида ўтказади. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, вазифа бажарилди десак бўладими? Яъни, хавфли ҳудуддан анча узоқлашгач, энди енгил тин оляпсизми?

- Йўқ, ҳали вазифа бажарилмади. Олдимизда ҳали ўйинлар бор. Шунинг учун асло бўшашиб қолмаслигимиз керак. Чунки ўзингиз ҳам кўриб турибсиз, ўз майдонимиздаги ўйинларни ўтказишимиз қийин бўляпти. Чунки йигитларимиз мухлисларимиз қаршисида босим билан ўйнашяпти. Тушуниб турибмиз, ишқибозларимиз биздан чиройли ўйин ва натижани кутишяпти. Юқорида айтганимдек, биз асосан натижа учун ўйнаяпмиз. Терма жамоамизнинг йиғинлари ва ўйинлари сабабли энди бизда яна тайёргарлик учун вақтимиз бўлади. Биз бу вақтдан фойдаланиб, камчиликларимиз устида ишлаймиз. Ҳозирги жамоамиз мен хоҳлаётган футболни кўрсата олишмаяпти. Лекин яна қайтараман, айни пайтда биз учун биринчи ўринда натижа турибди.

- Негадир охирги пайтларда жамоа сардори ва етакчиси Илдар Маматказин захирада қолиб кетяпти. Бунима билан боғлиқ?

- Маматказин бизнинг асосий ўйинчиларимиздан бири. Тўғри, у ҳозирча ўйнамаяпти. Самарқандда ўйнаган йигитлар яхши таассурот қолдиришганди. Айниқса, ҳимоячиларимиз анча ишончли ўйнашганди. Бундай пайтда эса камдан-кам мураббийгина ҳимоячиларини ўзгартириши мумкин. «Динамо» билан учрашувда тўртта ҳимоячимиз ишончли ўйнашди ва ғалаба учун катта ҳисса қўшишганди. Албатта, Илдарга ҳам яна имконият бўлади. Адашмасам, бугунги учрашувда Радослав Алексич ўзининг тўртинчи сариқ карточкасини олди. Шу боис кейинги баҳсларда Маматказинга ҳам ишонч билдириб қоламан. Лекин боя айтганимдек, Илдар жамоамизнинг етакчиларидан бири. Ҳимоячиларимиз ўз вазифаларини яхши бажаришяпти. Бу билан барча футболчилар ўйин амалиётига эга бўлишяпти.

Манба: Андижон матбуот хизмати
Киритилди: 09:28, 03.10.2019.
Ўқилди: 1817 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.