"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг ушбу мавсумида рақиб дарвозаси томон энг кўп зарба бераётган футболчи бўлиб турибди. Бу ҳақда Россия премьер-лигасининг Твиттердаги расмий саҳифаси хабар тарқатди.
"Элдор Шомуродов дастлабки 11та турдан сўнг нафақат барчадан кўп гол урмоқда, балки дарвоза томон барчадан кўп зарба бермоқда! У берилган зарбалар сони бўйича етакчилик қилмоқда. "Ростов" ҳужумчиси дарвоза томон 38та зарба берди ва улардан 21таси мўлжалга аниқ борди", — дея маълумот тарқатди РПЛ матбуот хизмати.