Бошланган мавсум стартино Антуан Гризман кутилганиданда яхшироқ бошлади. Футболчи жамоада муҳим ролни ижро этиши катта сўроқ остида турган бўлсада, унинг келажаги катта савол остида турибди. Хош қайси футболчиларни қўрқмасдан ажойиб трансфер десак, адашмаган бўламиз? Бугун шу саволга жавоб бера оладиган футболчилар ҳақида сўз боради.
Адриен
“Ливерпуль”нинг мавсум стартидаги ишончли ғалабаларида унинг тутган ўрни беқиёс. Эркин агент сифатида жамоага қўшиб олинган дарвозабон Алиссоннинг ўрнини ажойиб тарзда эгаллашни уддасидан чиқди. Боз устига қаҳрамонимиз “Ливерпуль” учун муҳим бўлган халқаро совринда ажойиб ўйин кўрсатди ва жамоаси учун сорин ютиб беришга муваффақ бўлди. Тўғри, у Алиссон сингари фантастик ўйин кўрсатмаяпти, бироқ ўз вазифасини ажойиб тарзда уддаламоқда.
Идрис Гуйе
Африкалик футболчининг “Евертон”даги ўйинларидан сўнг, топ клублардан бирига ўтиши таҳмин қилинган бўлсада, унинг ўша клубда ўйнаб кета олиши катта савол остида турган эди. Шунга қарамай ПСЖ жамоасида тезда йетакчилардан бирига айланиб олган Идрис ҳақида фақат ва фақат илқ сўзлар айтишимиз мумкин. У Рабиодан сўнг, бошаб қолган марказий зонани ортиқча қийинчиликсиз ёпишга муваффақ бўлмоқда. Энг қизиғи шундаки, уни кўлаб мутахассислар ПСЖда Заҳира футболчиси бўлишини таҳмин қилишган эди. Идрис эса, ўзининг фойдали ҳаркатлари билан жамоа учун нақадар муҳим эканлигини исботлаб қўйишни уддаламоқда.
Иван Перишич
“Интер” сафидан “Бавария”га ўтганида, унинг трансфери ортиқча шов-шувга сабаб бўлмаган бўлсада, Перишич “Бавария”даги энг муҳим фигурадан бирига айланишга муваффақ бўлди. Бундеслиганинг 3 та гол ва иккита голли узатмани амалга оширган хорват ҳозир қолган футболчилардан ажралиб турибди.
У ўйин давомида доим тўлиқ куч билан ҳаракат қилади ва имкон бўлиши билан олдинга қараб ҳаракатланади. Бундан ташқари, ўзининг ноодатий қарорлари билан ҳужум бошлашда фаоллик кўрсатмоқда.
Лукаку
Белгиялик футболчи “Манчестер Юнйтед”дан фарқли ўлароқ “Интер” сафида анча спорт формасини тиклаб олишга муваффақ бўлди. Антонио Конте қўл остида дунёнинг энг қиммат ҳужумчиларидан бири янги қирраларини кашф этмоқда. Футболчи янги чемпионатга ҳам тезда кўникиб кетди ва бир нечта гол киритишга ҳам улгурди. Бундан ташқари, унинг ҳисобига Белгия терма жамоаси сафида Чотландия терма жамоасига киритилган гол ҳам мавжуд.
Конте бир неча йиллардан бери Икардига суяниб келадиган клубни бир зумда чинакам машинага айлантиришни уддасидан чиққани қувонарли. Агарда Лукаку шу темпда ишласа, “олтин бутса” учун курашиб кўрса, бўлади.
Фернандо Льоренте
Испаниялик ҳужумчи “Наполи” сафига эркин агент сифатида ўтганида, кўпчилик клуб раҳбарларини кескин танқид қилишган эди. Йоши катта бўлишига қарамай, Фернандо ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлабгина қолмай, Италиялик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб бормоқда. Тўғри, унда тезлик, кучли зарба бўлмаслиги мумкин, бироқ у классик ҳужумчилар сирасига киради. Замонавий футболда бундай футболчилар ҳозир жуда оз қолди. Юқори даражадаги ҳужумчи учун ортиқча бир сент ҳам тўламай уни жамоага жалб этган клуб раҳбарларига қойил қолмасдан иложингиз йўқ.