«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп футболдаги ҳаддан ташқари зич тақвимга нисбатан ўз норозилиги билдириб ўтди.
«Одамлар: «Улар нима учун бақир-чақир қилишмоқда? Улар шунча пул топишади», дейишади, аммо футболга алоқаси бор инсонлар талаблар ҳаддан ташқари юқори эканини айтишади.
Англия футбол ассоциацияси Лига кубоги ишига алашишни истайди, Премьер-лига эса Англия кубоги ишига, лекин ҳеч ким бир жойда йиғилиб, муҳоама қилишни истамайди. Бундан ташқари, УЕФА миллатлар лигасини ташкил қилди. Шундоқ ҳам мавсум давомида кўплаб ўйинларда иштирок этган футболчиларга яна бир нечта интенсив ўйинларни беришмоқда.
Шундан кейин биз жаҳоннинг энг яхши футболчилари нима учун юқори савияда узоқ вақт ўйнамаяпти, деб ҳайрон бўламиз ёки улар жиддий жароҳат олишади. Одамлар клублар кенг таркибга эга бўлиши керак, деб айтишади, аммо футбол катта таркибларга мўлжалланмаган.
Ҳозирда жамоадаги футболчилар сони ҳамда ўйинчилар учун керак бўлган танаффусдаги учрашувлар сони ўртасида мувозанат йўқ. Агар сен терма жамоа ўйинчиси бўлсанг ва барча йирик халқаро мусобақаларда иштирок этсанг, бир йилда дам олиш учун икки ҳафта вақтга эга бўласан, холос. Бу факт.
Манелар, Салоҳлар, Хендерсонлар бир йилда икки ҳафтагина дам олишади. Шу билан биргаликда, футболчиларга босим юқори, ахир биз: "бу ўйин муҳим эмас", деб айта олмаймиз. Бир нечта ечим топиш мумкин, аммо ФИФА, УЕФА, АПЛ, EFL ва бошқа лигалар ўз чўнтаклари ҳақида эмас, ўйинчиларга ғамхўрлик қиладиган вақт ҳали келмади», – деди Клопп.