Goal.com нашри ўз версияси бўйича 2019 йилнинг энг яхши футболчиси номинацияси ғолибини эълон қилди.
Нашр «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейкни ушбу йилда жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топди. Иккинчи ўринни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси эгаллаган бўлса, кучли учликка «Ливерпуль» форварди Муҳаммад Салоҳ киритилди.
Криштиану Роналду ва Садио Мане тўртинчи ва бешинчи ўринларга муносиб кўрилди.
2019 йилнинг энг яхши футболчиси. Топ-10.
1. Виржил ван Дейк («Ливерпуль», Голландия)
2. Лионель Месси («Барселона», Аргентина)
3. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср)
4. Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия)
5. Садио Мане («Ливерпуль», Сенегал)
6. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити», Англия)
7. Алисон Бекер («Ливерпуль», Бразилия)
8. Френки де Йонг («Аякс»/«Барселона», Нидерланды)
9. Бернарду Силва («Манчестер Сити», Португалия)
10. Килиан Мбаппе («Пари Сен-Жермен», Франция).