Кириш Регистрация

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 85-поғонани сақлаб қолди

Баҳо:
+1 | -

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) бугун дунё терма жамоаларининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойда эгаллаб турган 85-поғонани сақлаб қолди. Термамиз ҳисобидаги баллар сони ҳам ўзгармади — 1289 очко. Жамоамиз Осиё қитъасида 11-ўринни эгаллаб турибди. Қитъамизда Япония (28-ўрин), Эрон (33), Жанубий Корея (40), Австралия (42), Қатар (55) ва Саудия Арабистони (67) терма жамоалари юқори поғоналарни банд этишган.

Умумий рейтингни ҳам Бельгия терма жамоаси бошқариб турибди. Франция ва Бельгия кучли учликка, Англия ва Уругвай эса кучли бешликка киришган.

ФИФА рейтинги (топ-10):

1. Бельгия (1765 очко)
2. Франция (1733)
3. Бразилия (1712)
4. Англия (1661)
5. Уругвай (1645)
6. Хорватия (1642)
7. Португалия (1639)
8. Испания (1636)
9. Аргентина (1623)
10. Колумбия (1622)
…
85. Ўзбекистон (1289)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:14, 20.02.2020.
Ўқилди: 3682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7172]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3494]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3279]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3051]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2221]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2195]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2099]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2082]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2022]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1992]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик