ESPN нашри футбол тарихидаги энг жанжалли трансферлар ўнталиги эълон қилди.
Ушбу рейтингнинг энг юқори поғонасини 1989 йилда «Нант»дан «Рейнжерс»га ўтган ҳужумчи Мо Жонстон эгаллади. Бунгача у «Селтик» сафида ўйнаган бўлиб, Франциядаги фаолиятидан сўнг айнан ўз клубига қайтиши керак эди. Аммо у ўз фикринини ўзгартирганча ашаддий рақиб сафига йўл олди.
Рейтингнинг 2-ўрнини Луиш Фигу эгаллади. Португалиялик футболчи "Барселона" сафидан тўппа-тўғри "Реал" таркибига йўл олди ҳамда каталонияликлар мухлисларнинг кескин нафратига дучор бўлди.
Учинчи ўрин эса Сол Кэмпбеллга берилди. У 2001 йилда «Тоттенхэм»дан Лодоннинг бошқа жамоаси — «Арсенал»га ўтиб кетган эди.
ESPN версияси бўйича энг жанжалли трансферлар (топ-10):
1. Мо Жонстон – «Нант»дан «Рейнжерс»га
2. Луиш Фигу – «Барселона»дан «Реал»га
3. Сол Кэмпбелл – «Тоттенхэм»дан «Арсенал»га
4. Роберто Баджо – «Фиорентина»дан «Ювентус»га
5. Йохан Кройфф – «Аякс»дан «Фейеноорд»га
6. Эшли Коул – «Арсенал»дан «Челси»га
7. Робин ван Перси – «Арсенал»дан «Манчестер Юнайтед»га
8. Жон Робертсон – «Ноттингем Форест»дан «Дерби Каунти»га
9. Карлос Тевес – «Манчестер Юнайтед»дан «Манчестер Сити»га
10. Жон Оби Микел – «Манчестер Юнайтед»дан «Челси»га