Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2019/2020, 29-тур

19 июнь. соат 01:00

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензема (61, 86)
Марко Асенсио (74)

3 : 0

ВАЛЕНСИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
04.Серхио Рамос
02.Даниэль Карвахаль
05.Рафаель Варан
23.Ферлан Менди
07.Эден Азар
10.Лука Модрич
08.Тони Кроос
14.Каземиро
15.Федерико Вальверде
09.Карим Бензема
  13.Яспер Силлессен (Д)
04.Эльяким Мангаля
14.Хосе Гайя
33.Уго Жилламон
06.Жофрей Кондогбия
08.Карлос Солер
18.Даниэль Васс
20.Ферран Торрес
10.Даниэль Парехо
22.Максимилиано Гомез
19.Родриго
ЗАҲИРА
01.Альфонс Ареола (Д)
26.Диего Альтубе (Д)
03.Эдер Милитао
25.Винисиус Жуниор
12.Марсело
39.Хави Эрнандес
21.Браим Диас
16.Хамес Родригес
20.Марко Асенсио
27.Родриго
11.Гарет Бэйл
  01.Хауме Доменек (Д)
12.Муктар Диахаби
25.Алессандро Флоренци
03.Хауме Коста
02.Тьерри Коррейя
16.Кан Ин Ли
17.Франсис Коклен
11.Денис Черишев
07.Гонсало Гуедеш
23.Рубен Собрино
15.Ману Валлейо
09.Кевин Гамейро
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
 
Кан Ин Ли (89)

Матн

90+4'
Учрашув якунланди. "Реал Мадрид" - "Валенсия" - 3:0.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
89'
"Валенсия" футболчиси Кан Ин Ли майдондан четлатилди. Рамоснинг оёғига очиқчасига тепгани учун
86'
Оҳо-ҳо-ҳо-ҳо! Бенземадан суперГОЛ! Асенсионинг узатмасидан кейин Карим тўпни жарима майдони ичида қабул қилди, чиройли тарзда ўзига бўйсундирди ва чап оёқда зарба берди. Тўп тўсинга тегиб, тўрга бориб тушди!
85'
Кроос жаримадан хавфли зарба йўллади. Силессен тўпни майдон ташқарисига уриб юборди
82'
Вууууцҳ! Крооснинг узатмасидан кейин Винисиус яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Ўзи зарба бериши мумкин бўлган паллада шеригига узатма беришга қарор қилди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
82'
"Реал"да ўзгариш: Азар ўрнига Винисиус тушди
79'
Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Бензема тўпни эгаллаб олди
74'
ГООООООЛ! Марко Асенсио, 2:0! Тўпга илк тегинишдаёқ дарвозани ишғол қилди футболчи! "Мадрид" бурчак тўпини ўйинга киритди. Нариги қанотга ўтиб кетган тўпни эгаллаган Менди бир ҳимоячини алдаб ўтди ва шеригига узатма берди. Асенсио 10 метрлардан дарвозани забт этди
73'
"Реал"да ўзгариш: Вальверде ўрнига Марко Асенсио туширилди
70'
Менди чап қанотдан етказган тўпни Силессен эгаллаб олди
69'
"Валенсия"да ўзгариш: Солер ўрнига Черишев, Парехо ўрнига Коклен тушиилди.
65'
Оҳо! Модрич жарима майдони ташқарисидан чап оёқда хавфли зарба берди. Силессен тўпни майдон ташқарига чиқариб юборди
63'
Бенземанинг узатмасидан кейин Азар дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда қолди. Аммо бельгиялик футболчи 11 метрли нуқта устидан ноаниқ зарба бериб юборди
61'
ГОООООЛ! Карим Бензема, 1:0! Гамейро майдон марказида тўпни шеригига эмас, Азарга бериб қўйди. Ушбу ҳужумни мадридликлар гол билан якунлашди
59'
"Валенсия"да иккита ўзгариш: Торрес ўрнига Гедеш, Гомес ўрнига Гамейро туширилди
58'
"Валенсия" футболчилари майдон марказида тўпни йўқотиши оқибатида мадридликлар тезкор ҳужум ташкил қилишди. Вальверде 22 метрлардан аниқ зарба берди. Силессен ишончли ҳаракат қилди
57'
Вальверде ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
54'
Родриго чап қанотдан етказган узатмани Куртуа осонлик билан эгаллади
52'
Азар ўнг қанотдан жарима майдонига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. У жойда мадридликлардан ҳеч ким йўқ эди
51'
"Реал" босим уюштиришга ҳаракат қилмоқда
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
45+6'
Биринчи бўлим якунланди — 0:0
45+5'
"Реал" яхши қарши ҳужум ташкил қилди. Азарнинг узатмасидан кейин Бензема дарвозабон билан яккама-якка вазиятга қочишга уринди. Сўнгги паллада ҳимоячи халал бериб қолди
45+3'
"Реал"дан яна бир бурчак зарбаси. Азар жарима майдони чизиғи олдида тўпни қабул қилди ва аниқ зарба йўллади. Яспер бугун яхши ўйнамоқда
45+1'
"Валенсия"да имконият. Ферран Торрес шундоққина жарима майдони чизиғи устида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Карвахаль тўп йўлига ўзини ташлади
45'
Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
45'
"Реал" бурчак зарбасини амалга оширди. Каземиро бош билан зарба берди. Силессен тўпни эгаллаб олди
44'
Вууҳ! Кондогбия олис масофадан жуда кучли зарба йўллади. Куртуадан сэйв!
41'
Каземиронинг узатмасини Силессен эгаллаб олди
40'
Тўп асосан майдон марказида...
33'
Cooling break. Футболчилар томоқ ҳўллаб олишмоқда
33'
"Реал" ўйиндаги биринчи бурчак тўпини ўйинга киритди. Иш зарбагача етиб бормади
32'
Мезбонлар дастлабки 20 дақиқада ҳимояда йўл қўйган хатоларидан тўғри хулоса чиқарди шекилли, ҳозир бехато ўйнай бошлади. Тўпни яхши назорат қилмоқда
29'
Вуууҳ! Карвахаль кутилмаганда икки ҳимоячи орасидан ажойиб тарзда ўтиб кетиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Силессен оёғи билан хавфни бартараф этди
27'
"Валенсия" бурчак зарбасини амалга оширди. Рамос бош билан қайтарди
25'
Ҳа, тўпни ўтказиб юборган футболчи офсайдда эди, аммо у тўпга тегмаган эди. Шунинг учун голнинг бекор қилиниши бироз баҳсли бўлди
24'
ЙЎҚ! Гол инобатга олинмади
'
Вазиятни ВАР ўрганмоқда. Офсайд борми ёки йўқ? Кутамиз
21'
ГОООООЛ! "Валенсия" ҳисобни очди. Родриго кутилмаганда жарима майдони ичида пайдо бўлди ва дарвозани ишғол қилди
17'
Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани Куртуа эгаллади
17'
Азар жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Силессан ишончли ўйнамоқда
14'
ВУУУУУУҲ! "Валенсия" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Меҳмонлар майдон марказини ажойиб кесиб ўтишди. Родриго яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Тўп йўл-йўлакай Куртуанинг бармоқларига ҳам тегди шекилли...
12'
Кроос олис масофадан аниқ зарба берди. Яна Силессен ўз ўрнида
12'
"Реал" ажойиб қарши ҳужум ташкил қилди. Бенземанинг узатмасидан кейин Азар жарима майдонига кирди ва яккама-якка вазиятда зарба йўллади. Яспер оёқлари билан тўпни қайтарди
11'
Хавфли зарба. Бензема чап қанотдан жарима майдонига кирди ва орқароқда очилган Кроос узатма берди. Тони тўхтатмасдан зарба берди. Силессен тўпни қайтарди
10'
Карвахаль ўнг қанотдан етказиб берган узатмани Силессен эгаллаб олди
8'
Бензема томон юқоридан узатма берилди. Карим тўпга ета олмади
6'
"Валенсия" қарши ҳужумга ўтаётган эди. Каземиро қанотда фол ишлатди
4'
Каземиро олис масофадан аниқ зарба йўллади. Силессен ўз ўрнида. Тўпни эгаллади
4'
"Реал" кутилганидек тўпни назорат қилмоқда. "Валенсия" хотиржамлик билан ҳимояланмоқда
1'
КАРВАХАЛЬ майдонда. Ҳаммаси жойида. У жароҳат олмаган. Давом этамиз
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Валенсия" киритиб берди
'
Анъанага кўра, бир дақиқалик сукут...
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Реал" оқ, "Валенсия" оч кўк рангли формада ҳаракат қилишади
'
Кутилмаган янгилик. Дани Карвахаль ўйиндан олдинги машғулотда жароҳат олибди. Унинг ўрнига майдонга Марсело туширилади
'
"Эйбар"га қарши бўлган ўйин билан таққослаганда, Зидан таркибида 2та ўзгаришга қўл урди. Марсело ўрнига Менди, Родриго ўрнига Вальверде бошланғич таркибга киритилди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания чемпионатининг 29-турига якун ясаб берувчи марказий ўйин 30 дақиқадан кейин бошланади. "Реал"ни рестартдан кейинги иккинчи "финал" кутиб турибди. Бугун Мадридда "Валенсия" клуби меҳмон бўлмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.