Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

«Олтин бутса»-2020: Иммобиле масалани ҳал қилдими?

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Олтин бутса» учун курашда анча вақтгача етакчилик қилиб келди. Аммо "Лацио" форварди Чиро Иммобиле Италия чемпионатининг сўнгги турларида "уйғониб" қолди ва польшалик футболчидан ўтиб кетди.

Италиялик футболчи ўз голлари сонини 35тага етказиб олди. У голларининг 14таси пенальтидан урганини таъкидлаш лозим.

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобида эса 31та гол мавжуд. Португалиялик футболчи сўнгги турда "Рома" дарвозасини 4 марта ишғол қилса, Иммобилега етиб олиши мумкин (албатта, Чиро сўнгги турда "Наполи" дарвозасига гол урмаса).

Шунингдек, "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукакуда ҳам назарий имконият бору, аммо бельгиялик футболчи "Аталанта"га қарши бўладиган сўнгги тур баҳсида камида 12та гол уришига тўғри келадида...

«Олтин бутса»-2020 совринига даъвогарлар рўйхати:

1. Чиро Иммобиле (Лацио, Италия) - 35 гол, 70 балл

2. Роберт Левандовски (Бавария, Германия) - 34 гол, 68 балл

3. Криштиану Роналду (Ювентус, Италия) - 31 гол, 60 балл

4. Тимо Вернер (Лейпциг, Германия) - 28 гол, 56 балл

5. Эрлинг Холанд (Боруссия Дортмунд, Германия) - 29 гол, 50 балл

5. Лионель Месси (Барселона, Испания) - 25 гол, 50 балл

7. Ромелу Лукаку (Интер, Италия) - 23 гол, 46 балл

8. Жейми Варди (Лестер, Англия) - 23 гол, 46 балл

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:14, 30.07.2020.
Ўқилди: 7384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.