«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку Европа лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган «Байер»га қарши ўйинда (2:1) битта гол урди.
Шу тариқа, бельгиялик футболчи Европа лигасида кетма-кет 9та гол урган илк футболчига айланди. Аввалроқ футболчи турнирнинг 1/16 финал босқичида бўлиб ўтган «Лудогорец»га қарши ҳар иккала ўйинда (2:1, 2:0), кейин эса «Хетафе»га қарши нимчорак финал баҳсида (2:0) ҳам гол урган эди.
"Интер" жорий мавсумни Чемпионлар лигасида бошлаб, гуруҳда 3-ўринни эгаллагани учун ўз иштирокини Европа лигасида давом эттирмоқда.
Лукаку эса 2014/2015 йилги мавсумда «Эвертон» сафида Европа лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан бошлаб, нимчорак финал босқичи учрашувига қадар кетма-кет 5та ўйинда гол урган эди.