Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Британия телевидениеси эксперти ва «МЮ»нинг собиқ футболчиси Рой Киннинг танқидий фикрларига жавоб қайтарди.
Рой Кин «Ливерпуль» ҳамда «Арсенал» жамоалари ўртасидаги учрашув давомида "қизиллар"ни бўш ҳудудларда бепаровлик қилганлигида айблади.
«Рой Кин "Ливерпул"ни бепарволикда айблаганини менга тўғри етказишдими? Ростдан ҳам у шундай дедими? Мен буни эшитишим керак. У ҳақиқатдан ҳам «Арсенал»га қарши ўйинимиз ҳақида фикр билдирдими?
Бу «Ливерпул»нинг кўрсатган ажойиб ўйинига берилган ғалати изоҳ. Эътиборсизлик ва бепарволик бўлмади. Учрашувнинг илк сониялариданоқ «Ливерпуль» ўйинда ҳукмкорлик қилишни бошлади ва олдинга борди. «Арсенал»нинг дарвозамиз томон йўллаган бир нечта зарбаси нормал ҳола», — деди Клопп.
Шундан сўнг, Рой Кин эфир орқали Клоппнинг сўзларига изоҳ берди: «Қандай таъсирчан! Агар «Ливерпуль» мағлубиятга учраганида у нима дейишини тасаввур қилиб кўринг!»