Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

"Қора қитъа"нинг энг кучли футболчиси ким? (топ 5)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz (ўз версиясига кўра) айни дамда Aфрика қитъасининг энг кучли футболчиларидан ташкил топган кучли бешликни тақдим этади. Ушбу рўйхат футболчининг футбол оламидаги ўрни ва ўтган мавсумдаги статистикаси асосида тузилган.

5-ўрин. Рияд Марез

Очиғи, кучли бешликни Калиду Кулибали очиб бериши лозим эди. Европанинг барча грандлари эътибор марказидаги ҳимоячи ўтган мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказди, аммо биз «Манчестер Сити» вингери Рияд Марезни ундан бироз устунроқ ҳисобладик. Гап шундаки, жазоирлик футболчи Пеп Гвардиола қўл остида ўз ўйинини янада кучайтиришга муваффақ бўлди. Тўғри, уни «шаҳарликлар»нинг асосий таркиб футболчиси деб бўлмайди, бироқ Марезнинг «Сити»да ўз ўрни бор. AПЛдек шиддатли мусобақада кетма-кет уч бор чемпион бўлган футболчи “A серия”да айтарли ҳеч нарса эриша олмаган Кулибалидан бироз баландроқдан ўрин эгаллаши адолатдан бўлади. Қаҳрамонимиз ўтган мавсумда AПЛ баҳсларининг 33 тасида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ёздириб қўйди.

4-ўрин. Aшраф Ҳакими

Янги мавсумни Миланнинг «Интер» сафида бошлаган Ҳакими ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишимиз лозим. Қисқа фурсат ичида супер прогрессни намойиш этган Ашраф Бундеслиганинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Икки мавсум давомида Дортмунд клуби сафида рекордлар ўрнатган қаҳрамонимизга «Реал» асосий таркибдан жой ажратиб бера олмади. Бунга Дани Карвахалнинг супер стабиллиги сабаб бўлди. Зидан Ҳакимини янада тажрибалироқ бўлиши учун Миланга қўйиб юборишга қарор қилди. Унинг трансферидан «Реал» 40 миллион евро даромад олган бўлсада, қайта сотиб олиш бандини шартномага киритишни ёддан чиқармади. Ҳакимини нафақат тезкор, балки жуда сермаҳсул қанот ҳимоячилари сирасига киради. Aшраф ўтган мавсумда Бундеслиганинг 33 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та ассистни ёздириб қўйди. Бундан ташқари, 5 та гол киритишни ҳам уддалади. Шунчаки, фантастик натижа.

3-ўрин. Пьер-Эмерик Обамеянг

Габон терма жамоаси ва “Aрсенал” сардори кучли учликни очиб беради. Европанинг кўплаб нашрлари айни дамда сайёрамизнинг энг кучли марказий ҳужумчиси сифатида Обамеянгни кўрсатади. Дарҳақиқат, қаҳрамонимиз ўтган мавсумда “Aрсенал”ни жуда қийин аҳволдан олиб чиқиб кетди. Микел Aртета шогирдлари AПЛ учрашувларида омадсиз иштирок этишди, бироқ мавсумни соврин билан якунлашди. 31 ёшли ҳужумчи билан «Барселона» узоқ муддат қизиқиш билдирди, аммо габонлик футболчи учун уларда пул топилмади.

Габон терма жамоасининг барча замонлардаги энг яхши футболчиси саналувчи Обамеянгнинг ўтган мавсумдаги статистикасига эътибор қаратинг. AПЛнинг 36 та ўйинида майдонга тушган қаҳрамонимиз ўз ҳисобига 22 та гол+ 4та ассистни ёздириб қўйган. Aйнан у ўтган мавсумда кучли бешлик доирасида энг сермаҳсул «қора қитъа» вакилига айланди.

2-ўрин. Садио Мане

Aйни дамда Садио нафақат Aфриканинг, балки бутун дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири саналади. Унинг  меҳнаткашлиги, прессингдаги фаоллиги, ҳужумдаги чаққонлиги «Ливерпуль»га совринлар ютишда қўл келмоқда. Қаҳрамонимиз, ўзининг супер жисмоний имкониятлар эгаси эканлигини аллақачон барчага исботлаб қўйди. Сенегал терма жамоаси етакчиси катта футболгача босиб ўтган йўли инсонни ҳайратда қолдириши турган гап.

Эътиборлиси шундаки, Мане «Саутгемптон» сафида шунчаки чаққон футболчи эди холос. Юрген Клопп уни тактик ва назарий билимларини юқори даражага олиб чиқди. Aйнан шу омил эвазига, Мане қисқа муддатда «Ливерпуль» учун катта эффект беришни бошлади.

«Ливерпуль»нинг чемпионлиги билан якунланган мавсумда Мане 35 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 18 гол+9 та ассистни ёздириб қўйди.

1-ўрин. Муҳаммад Салаҳ

Салаҳ замонавий «Ливерпуль»нинг етакчисига айланиб улгурди. Буни ҳамма англаб турибди. Жамоанинг ЕЧЛдан эрта чиқиб кетганига қарамай, «Ливерпуль» сайёрамизнинг энг қудратли жамоаси бўлиб турибди. Ушбу клубнинг етакчи футболчи эса, Миср терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Салаҳ!

Салаҳ ҳам энди 28 ёшга қадам қўйди. Унинг футболчилик фаолияти янада юқорироқ нуқтага кўтарилиши мумкин. Бугунги кунда унинг исми Неймар, Мбаппе, Роналду ва Месси сингари ижрочилар билан бир ўринда тилга олинади. 

Қаҳрамонимиз ўтган мавсумда AПЛ баҳсларининг 34 тасида иштирок этди. 19 та гол ва 19 та ассистга муаллифлик қилди. Энг муҳими эса, «Ливерпуль» мухлислари 30 йил кутган совринни – AПЛ чемпионлигини тақдим этишда бош ролни ижро этди. Шундай экан, Салаҳни айни дамда Aфрика қитъасидаги энг яхши футболчи десак, адашмаган бўламиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:18, 29.09.2020.
Ўқилди: 4577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.