Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд ЕЧЛнинг 3-тур доирасида «Аталанта» клубига қарши бўладиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Уларнинг жамоаси қандайлигини, қандай ишлашини яхши биламиз, биргаликда ҳужумга ўтиши ва жамоавий бўлиб ҳимояланиши жуда яхши, улар жуда мослашувчан. Улар ҳақиқий жамоа. Бу мен уларга берадиган энг яхши илтифот.
Уларда тўғри психология, ижод қилишнинг тўғри усули бор. Биз учун улар ўтган мавсумда А Серияда энг кўп гол урган жамоа эканлигини билишимиз лозим. Биз бу ҳақда ўйлашимиз ва ўрганишимиз керак.
Умид қиламанки, биз ўз режамизни амалга оширамиз ва уч очко олиш учун бор кучимизни ишга соламиз», – деди Трент.