Transfermarkt портали 2021 йилги қишки трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган Европа клублари рейтингини эълон қилди.
Унга кўра январь ойида трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган клуб «Вест Ҳэм» бўлди. Лондонликлар учта харид учун жами 26,4 миллион евро сарфлаган.
Кейинги ўринларда «Аякс» (22,5 миллион евро) ва «Манчестер Юнайтед» (21 млн) жамоалари бормоқда.
Элдор Шомуродовнинг «Женоа»си 5 та трансфер учун 18 миллион евро сарфлаган ва рейтингда 6-поғонада бормоқда.
Топ-10 рейтинг билан танишинг:
1. «Вест Ҳэм» (Англия) — 36,4 миллион евро
2. «Аякс» (Нидерландия) — 22,5 млн евро
3. «Манчестер Юнайтед» (Англия) — 21 млн евро
4. «Лейпциг» (Германия) — 20 млн евро
4. «Монако» (Франция) — 20 млн евро
6. «Женоа» (Италия) — 18 млн евро
6. «Ювентус» (Италия) — 18 млн евро
8. «Спортинг» (Португалия) — 16 млн евро
9. «Астон Вилла» (Англия) — 15,8 млн евро
10. «Парма» (Италия) — 14,9 млн евро