Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Мадрид афсоналари: "Атлетико" тарихидаги 7 та энг яхши тўпурар

Баҳо:
+ | -

2020 йил охирида "Атлетико" устози Диего Симеоне мураббийлик фаолиятида 2 та муҳим ютуқларни қўлга киритган эди. Биринчиси, мутахассис "матрасчилар" бошида 500-ўйинини ўтказган бўлса, иккинчиси Мадрид клуби тарихидаги энг яхши мураббийга айланганди. У 499 учрашувда 300 ғалабага эришди. Шундай қилиб, Симеоне Луис Арагонеснинг рекордини янгилади. Афсонавий испаниялик уч юз ғалаба учун 587 ўйин ўтказди.

Симеоне 9 йилдан бери "Атлетико"нинг мураббийи ҳисобланади. Шу вақт ичида Диего клубнинг рамзига айланди десак ҳам бўлади. Аммо "матрасчилар" мухлислари ҳақида фақатгина мураббий ҳақида гаплашиши мумкин эмас. Мадрид клуби тарихида бошқа, ундан кам бўлмаган шахслар ҳам бор. Улар ўзларининг голлари билан жамоага ғалаба келтирган ва "Атлетико"ни бир қанча мусобақаларда ғалаба қозонишига ёрдам беришган. Демак, ҳозир биз сизлар билан "Атлетико" жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида суҳбатлашамиз.

Радамель Фалькао (70 та гол)

Колумбиялик юлдуз 2011 йилнинг августида "Атлетико" футболчисига айланди. Ўшанда "матрасчилар" ҳужумчи учун жуда катта пулни 40 миллион евро тўлашганди. Фалькао учун, "Атлетико" Европадаги иккинчи жамоасига айланди. Мадрид жамоаси сафига ўтишдан олдин, ҳужумчи "Порту" таркибида 2 мавсумни ўтказган. "Аждарлар" футболчи учун "Ривер Плейт"га атиги 5,5 миллион евро тўлаган ва уни Мадридга 40 миллионга сотган. Буларнинг ҳаммаси ажойиб.
Фалькао "Атлетико" сафида атиги 2 мавсум ўйнади, аммо бу давр футболчи учун жуда омадли келди. Икки мавсумда ҳам колумбиялик жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди. Ўша йилларда, гарчи "Алетико" Ла Лигада муваффақиятга эриша олмаган бўлса-да, Фалькао Мадрид Қирол Кубоги, Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиқишга муваффақ бўлган. Колумбияликнинг трансфери мадридликлар учун жуда муваффақиятли бўлиб чиқди. "Матрасчилар" футболчининг ўйинидан максимал даражада фойдаланди, шундан сўнг улар Радамельни "Монако"га 43 миллион евро эвазига сотишди. Энди 34 ёшли ҳужумчи "Галатасарой" да ўйнамоқда.

Диего Коста (83 гол)

Коста "Атлетико" билан узоқ тарихга эга. 2007 йил январ ойида испанлар ватандошини "Брага"дан 1,5 миллион еврога сотиб олишди. Шундан сўнг дарҳол "матрасчилар" уни яна Португалия жамоасига қайтариб ижарага бериб юборишди. 1 мавсумдан кейин, Мадридга қайтиб, футболчи "Сельта", "Альбасете" ва "Райо Вальекано" каби жамоалар сафида ҳам ижарада тўп сурди. Испаниялик футболчи фаолияти давомида "Челси"да ҳам ўйнаган. Лондонда 4 йилни жуда муваффақиятли ўтказган. Эътиборлиси, "аристократлар" ҳужумчини "Матрас Макерлар"дан 38 миллион еврога сотиб олди ва 2018 йилда қайтариб, 60 миллионга сотиб юборди.
Ижарани ҳисобга олган ҳолда айтадиган бўлсак, Коста "Атлетико"ни 5 марта тарк этди, аммо ҳар доим қайтиб келди. Умуман, испаниялик футболчи Мадрид клуби таркибида 215 та ўйин ўтказиб, 83 та гол урган. Диего бир марта ҳаттоки мавсум охирида "матрасчилар"нинг энг яхши тўпурарига ҳам айланган эди, аммо "Челси"дан қайтгач, Ла Лига доирасидаги 1 ўйинда бештадан кўп гол урмади. Шунга қарамай, Коста ҳар доим "Атлетико" учун муҳим ўйинчи бўлиб келган. У "матрасчилар" билан биргаликда Испания чемпионати, Қирол кубоги, Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубогини ютди.

 

Маноло (86 гол)

 

Мануэл Санчес Делгадо, ёки оддийгина айтадиган бўлсак Маноло "Атлетико"да 7 йил ўйнаган. "Мурсия" футболчиси бўлган испаниялик ҳужумчи "матрасчилар" эътиборини тортди ва 1988 йилнинг ёзида у Мадрид клуби сафига кўчиб ўтди. Маноло "Атлетико"га кетма-кет икки марта Қирол кубогини ютишда ёрдам берди. 1991/92 йилги мавсумда ҳужумчи Ла Лиганинг энг яхши тўпурарига бериладиган Пичичи кубогини қўлга киритди. Футболчи Испания чемпионатида ҳеч қачон бир ўйинда бештадан кўп гол урмаган. "Атлетико"дан кейин Маноло "Мерида" клубида 2 мавсумни ўтказди ва кейинчалик фаолиятини якунлади. Испания терма жамоаси сафида ҳам 28 учрашувда майдонга тушиб, 9 гол уришни уддалаган. Ҳозирда испаниялик 55 ёшда. У қисқа мураббийлик фаолиятини ҳам 11 йил олдин якунлаган.

Диего Форлан (96 гол)

Форлан - Атлетико учун таниқли шахс ҳисобланади. Диего "матрасчилар"га келгунга қадар, "Манчестер Юнайтед" ва "Вилярреал" таркибида ҳам бир қанча мавсумни ўтказган. У Айнан "сариқ сувости кемаси"дан 2007 йил ёзида Мадрид клубига ўтган эди. Трансфер суммаси 21 миллион еврони ташкил қилди. "Атлетико" таркибидаги иккинчи мавсумда уругвайлик 32 та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди ва Пичичи совринини қўлга киритди. Кейинги йилда форвард "матрасчилар" билан бирга Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубогини ютди.
Форланинг "Атлетико"даги сўнгги мавсуми самарасиз бўлиб чиқди. (Ла Лигада 8 та гол). Шундан сўнг, "Атлетико" ҳужумчини "Интер" га атиги 5 миллион еврога сотди. Мадриддан кетганидан сўнг футболчи Бразилия, Япония, Уругвай, Ҳиндистон ва ҳаттоки Гонконг чемпионатларида ўйнашга муваффақ бўлди. 2018 йил июн ойидан буён Диего ҳеч қаерда ўйнамади, аммо расман 2019 йилнинг августида бутсаларини михга илганини эълон қилди. Фаолиятини якунлагандан сўнг, Форлан мураббийлик лицензиясини олди ва у футболчи бўлганида ўйнаган "Пеньярол" жамоасини бошқарган.

Серхио Агуэро (100 гол)

Тажрибали, 32 ёшли Агуэронинг карерасида бор-йўғи 3 та клуб бор эди. 2006 йил июл ойида Серхио 21,7 миллион евро эвазига ўз ватани "Индепендиенте"дан Атлетикога кўчиб ўтди. Аргентиналик футболчи 5 мавсумни Мадридда ўтказди ва икки марта жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди. 2009/10 йилги мавсумларда ҳужумчи учун ҳақиқатан ҳам муваффақиятли бўлиб чиқди, ўша мавсумда футболчи "матрасчилар" билан биргаликда Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубогини ютди. Шу билан бирга, Мадрид жамоаси Испания кубогининг финалчиларига айланди.

"Атлетико" таркибида юзта гол урган Агуэро 2011 йилнинг ёзида "Манчестер Сити"га кўчиб ўтди. Трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қилди. Англияда ҳужумчи Испанияга қараганда анча кўп совринларни қўлга киритди. Бугунги кунга қадар аргентиналик "шаҳарликлар" билан бирга 4 марта Премер-лигада, 5 марта - Лига Кубогида, 3 марта - Англия Суперкубогида ва 1 марта - мамлакат Кубогида ғолиб чиққан. Чемпионлар Лигаси - Серхио "Манчестер Сити" билан ғалаба қозона олмаган ягона турнир. Ушбу мавсумда, эҳтимол футболчи "шаҳарликлар" билан биргаликда "шалпангқулоқ" совринини ютиш учун сўнгги имкониятга эга бўлади. Чунки, келаётган ёзда Агуэро "Этиҳад стадиум"ни тарк этиши мумкин.

Фернандо Торрес (121 гол)

Торрес бу рўйхатда "Атлетико"да фаолиятини тугатган ягона футболчи. 2007 йил июл ойида Фернандо ўз уй клубини тарк этиб, Ливерпульга йўл олди. "Қизиллар" ҳужумчи учун 38 миллион евро тўлаган ва 4 йилдан сўнг уни "Челси"га 58,5 миллионга сотган. Мадридга қайтишдан олдин "Эл Нино" ҳам "Милан" да ўйнашга муваффақ бўлди, аммо испанияликнинг Италияга сафари муваффақиятли бўлмаган. А Серияда ҳужумчи атиги 10та ўйин ўтказган ва 1та гол урган.
Дастлаб Торрес "Атлетико"га ижарага қайтди, сўнгра эркин агент сифатида "Матрас Макерс" билан тўлиқ шартнома имзолади. Фернандо ўзининг болалик клуби билан биргаликда фақат Европа Лигасида ғолиб чиқди, аммо "Эл Нино"ни  ҳали ҳам Мадридда севади. 2000-йилларнинг бошларида у Сегундадан жамоанинг Ла Лигага қайтишига ёрдам берган. Бундан ташқари, Торрес кетма-кет 4 марта "матрасчилар"нинг энг яхши тўпурарига айланди. Умуман олганда, испанияликнинг фаолияти яхши бўлди. У фақат "Атлетико" билан ғалаба қозона олмаган 2015/16 йилги Чемпионлар Лигаси финалидан афсусланиши мумкин, холос.

Антуан Гризманн (133 гол)

Француз футболчиси энг ёрқин даврини "Атлетико"да ўтказган. 2005 йилда Антуан "Реал Сосьедад" академиясида тугади. Ҳужумчи сан-себастианликларни 2014 йилнинг ёзида тарк этди. Футболчи "Атлетико"га 54 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. Мадридда футболчининг фаолияти яхши бўлди. "Матрасчилар"да ўтган беш мавсумнинг деярли ҳар бирида француз жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди. Мадридликлар билан биргаликда Гризманн Европа Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Испания Суперкубогини ютди.

Гризманн - "Атлетико"нинг энг яхши тўпурари. Мадридликларнинг мухлислари Антуанни совуққонлик билан "Барселона"га кузатиб қўйишди. Бу, албатта, клуб тарихига ўз номини ёзган футболчига нисбатан адолатсиздир. Француз Испания пойтахтини энг яхши йўл билан тарк этмади, аммо мухлислар у ҳақида ҳеч қандай шикоят қилмаслиги керак. Чунки, Жаҳон чемпиони Европа Лигасидан кўра кўпроқ клублар даражасида совринларда ғалаба қозонишни истади ва бу мутлақо нормал ҳолатдир.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:03, 28.03.2021.
Ўқилди: 3764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.